“Шимолий оқим”даги терактга бир йил тўлди - видео

Oбуна бўлиш
Европага газ етказиб берувчи иккита газ қувури роппа-роса бир йил олдин портлаб юборилган эди.
Ўтган йили 26 сентябрь куни Россиянинг Европага газ етказиб берувчи иккита газ қувури – “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” портлатилган эди. Кремль воқеани халқаро террорчилик ҳаракати деб атади.
Ғарб ва Украина эса портлашларда дарҳол Россияни айблашга ўтди. Йил охирига келиб Ғарб ОАВлари "Шимолий оқим”даги ҳужум ортида Россия турганлигининг ишончли далиллари йўқлиги ҳақида ёза бошлади.
Пулицер мукофоти лауреати америкалик журналист Сеймур Херш ўзи ўтказган суриштирув натижаларига таяниб, қувурларни АҚШ портлатган деган хулосага келди. Америкалик ғаввослар НАТО машғулотлари чоғида портловчи моддаларни ўрнатишган, портлатиш тўғрисидаги қарорни эса шахсан АҚШ президенти Жо Байден миллий хавфсизлик жамоаси билан тўққиз ойлик муҳокамалардан сўнг қабул қилган. Расмий Вашингтон эса табиийки бу баёнотларни ёлғон деб атади.
Март ойи бошида "The New York Times" разведка маълумотларига кўра, "Шимолий оқим"га ҳужум ортида қандайдир украинапараст гуруҳ тургани ва расмий Киев унинг режалари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини ёзган эди.
Батафсил - Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0