Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади

© СенатПринято постановление кенгаша Сената о созыве очередного пленарного заседания верхней палаты парламента
Принято постановление кенгаша Сената о созыве очередного пленарного заседания верхней палаты парламента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2023
Oбуна бўлиш
Сенаторлар қатор қонунлар ва омбудсман ўринбосарини сайлаш каби масалаларини кўриб чиқишади.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади. Юқори палата кенгаши тегишли қарорни қабул қилди.
Ялпи мажлисда “Педогогнинг мақоми тўғрисида”ги, “Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги, “Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилади.
Шунингдек, “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, сенаторлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш, Сенат кенгашининг қарорларини тасдиқлаш масалаларини кўриб чиқади.
Янгиликлар лентаси
0