Президент ташрифи арафасида Германияда янги элчи тайинланди

© Международный пресс-клубДилшод Ахатов
Дилшод Ахатов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2023
Oбуна бўлиш
Президент ташрифи арафасида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Набижон Қосимов ўрнига Дилшод Ахатов тайинланди.
ТОШКEНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Дилшод Ахатов Берлин шаҳрига келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Дилшод Ахатов 2017-2023 йилларда Берлиндаги элчи лавозимида ишлаган Набижон Қосимов ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.
Дилшод Ахатов 51 ёшда
У 2020–2023 йилларда у Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган.
2010-2013 йилларда Германия элчи ҳамда Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда ўриндошлик асосида элчи бўлган.
Ташқи ишлар вазирлиги тизимида стажёр сифатида иш бошлаган, бошқарма ва Бош бошқарма бошлиғи, ташқи ишлар вазири ўринбосаригача бўлган босқичларни босиб ўтган.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган
Янгиликлар лентаси
0