https://sputniknews.uz/20230927/ozbekiston-ozarbayjon-xalqaro-avtomobil-tashuvlari-kelishuvga-39348297.html
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тартиби ўзгарди
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тартиби ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
Икки мамлакат ўртасида 2023 йил учун қўшимча рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ҳамда 2024 йилда айирбошланадиган рухсатнома бланкаларининг квотаси белгиланди.
2023-09-27T07:54+0500
2023-09-27T07:54+0500
2023-09-27T11:11+0500
жамият
ўзбекистон
озарбайжон
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37900073_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_0333bf0bf83efc3f86e8b05a5fd5488e.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшимча рухсатнома бланкаларини айирбошлашга келишиб олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.Халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.Унда икки мамлакат ўртасида автомобиль транспортида халқаро юк ташувларининг бугунги ҳолати, томонлар миллий ташувчилари дуч келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш, ҳар икки томон ташувчилари учун тенг имкониятлар яратиш билан боғлиқ масалалар ҳамда хоржий рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси кўриб чиқилди.Шунингдек, 2024 йилдан эътиборан давлатлар ўртасидаги рухсатнома бланкалари турлари транзит, икки томонлама ва уч томонламага ажратилди.Хабарда Транспорт вазирлиги миллий ташувчилардан жорий йилнинг январь ойидан бошлаб олинган хорижий рухсатнома бланкаларини мақсадли ишлатиб, қайтаришларини сўраган.Маълумот учун, "E-авто рухсатнома" ААТ орқали миллий ташувчиларнинг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларни шакллантиради. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини аниқлайди. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлашни ташкил этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37900073_46:0:2777:2048_1920x0_80_0_0_9c9f0857c89410245e19b89e2d34d8eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон озарбайжон халқаро автомобиль ташувлари рухсатнома бланкалари
ўзбекистон озарбайжон халқаро автомобиль ташувлари рухсатнома бланкалари
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тартиби ўзгарди
07:54 27.09.2023 (янгиланди: 11:11 27.09.2023) Икки мамлакат ўртасида 2023 йил учун қўшимча рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ҳамда 2024 йилда айирбошланадиган рухсатнома бланкаларининг квотаси белгиланди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшимча рухсатнома бланкаларини айирбошлашга келишиб олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги
хабар берди. Халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда икки мамлакат ўртасида автомобиль транспортида халқаро юк ташувларининг бугунги ҳолати, томонлар миллий ташувчилари дуч келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш, ҳар икки томон ташувчилари учун тенг имкониятлар яратиш билан боғлиқ масалалар ҳамда хоржий рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси кўриб чиқилди.
“Йиғилишда 2023 йил учун қўшимча икки томонлама рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ҳамда 2024 йилда айирбошланадиган рухсатнома бланкаларининг квотаси белгиланди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, 2024 йилдан эътиборан давлатлар ўртасидаги рухсатнома бланкалари турлари транзит, икки томонлама ва уч томонламага ажратилди.
Хабарда Транспорт вазирлиги миллий ташувчилардан жорий йилнинг январь ойидан бошлаб олинган хорижий рухсатнома бланкаларини мақсадли ишлатиб, қайтаришларини сўраган.
Маълумот учун, "E-авто рухсатнома" ААТ орқали миллий ташувчиларнинг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларни шакллантиради. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини аниқлайди. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлашни
ташкил этади.