Октябрдаги дам олиш кунлари - тақвим ва муҳим саналар

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонликлар бу йил 2 октябрь, душанба куни ҳам дам олишади.
Ўзбекистонда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келади. Шу боис 2 октябрь, душанба куни ҳам дам олиш куни бўлади. Бу янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида белгиланган.
Кодекснинг 208-моддасига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
Шунингдек, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Ўзбекистон президентининг фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0