Мирзиёев амалий ташриф билан Германияга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев во время визита в Германию. Архивное фото
Шавкат Мирзиёев во время визита в Германию. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2023
Oбуна бўлиш
Берлинда Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Олаф Шольц ва президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган.
Мамлакат етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0