https://sputniknews.uz/20230927/jsst-yoshlar-elektron-segareta-chekish-xavotir-39357754.html
ЖССТ ёшлар ўртасида электрон сегарета чекиш оммалашиб бораётганидан хавотирда
ЖССТ ёшлар ўртасида электрон сегарета чекиш оммалашиб бораётганидан хавотирда
Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ мактабларда тамаки истеъмолини тўлиқ тақиқлаш ва “никотиндан холи муҳит” яратиш юзасидан тавсиялар берди.
2023-09-27T13:31+0500
2023-09-27T13:31+0500
2023-09-27T13:31+0500
дунёда
дунё янгиликлари
тамаки маҳсулотлари
болалар
мактаб
жсст
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/768/65/7686593_0:174:3023:1874_1920x0_80_0_0_141f20fe0388730fda2bcbd8a7835b63.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўсмирлар ўртасида тамаки истеъмолини чеклашга доир тавсияларини эълон қилди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.ЖССТ кейинги йилларда ёшлар ўртасида тамаки маҳсулотлари истеъмоли, хусусан, электрон сегарета чекиш оммалашиб бораётганидан хавотирда.Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг ҳар 10 нафардан 9 нафари 18 ёшга тўлмай туриб, ҳатто баъзилари 11 ёшдан чекишни бошлайди. Вояга етмаганлар ўртасида бу иллат кўп ҳолларда мактаб муҳитида авж олаётгани ачинарли.Ваҳоланки, кашандалик олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг биринчи сабаби. Мутахассислар XXI асрнинг биринчи ярмида чекиш туфайли яна 450 миллион одам ўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.Бунинг энг кенг тарқалган сабаблари саратон, юрак хуружи, инсульт ва сурункали обструктив ўпка касалликларидир.Қолаверса, сигаретнинг атроф-муҳитга ҳам зиёни катта. Уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш йилига 84 миллион тонна карбонат ангидрид (CО2) ҳосил бўлишига олиб келади.Шундан келиб чиқиб, ЖССТ аввалроқ ҳукуматларни бундай маҳсулотлар реализацияси ва рекламасини тартибга солишга чақирганди. Кеча ташкилот томонидан эълон қилинган янги баёнотда мактабларда тамаки истеъмолини тўлиқ тақиқлаш ва “никотиндан холи муҳит” яратиш юзасидан тавсиялар берилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/768/65/7686593_146:0:2877:2048_1920x0_80_0_0_f15c41531957b4225bac575a1bf64e30.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жсст мактаблар тамаки истеъмоли тақиқлаш ва “никотиндан холи муҳит” яратиш тавсиялар
жсст мактаблар тамаки истеъмоли тақиқлаш ва “никотиндан холи муҳит” яратиш тавсиялар
ЖССТ ёшлар ўртасида электрон сегарета чекиш оммалашиб бораётганидан хавотирда
ЖССТ мактабларда тамаки истеъмолини тўлиқ тақиқлаш ва “никотиндан холи муҳит” яратиш юзасидан тавсиялар берди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўсмирлар ўртасида тамаки истеъмолини чеклашга доир тавсияларини эълон қилди, дея хабар берди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги. ЖССТ кейинги йилларда ёшлар ўртасида тамаки маҳсулотлари истеъмоли, хусусан, электрон сегарета чекиш оммалашиб бораётганидан хавотирда.
Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг ҳар 10 нафардан 9 нафари 18 ёшга тўлмай туриб, ҳатто баъзилари 11 ёшдан чекишни бошлайди. Вояга етмаганлар ўртасида бу иллат кўп ҳолларда мактаб муҳитида авж олаётгани ачинарли.
“Яна бир ташвишланарли ҳолат, тамаки тутуни пассив чекувчилар, яъни ён-атрофдаги ўсмирлар ва болалар ҳаётини ҳам заҳарламоқда. Худди шу омил йилига 1,3 миллионга яқин кишининг ўлимига сабаб бўляпти.Хусусан, дунёдаги болаларнинг ярми тамаки тутуни билан ифлосланган ҳаводан нафас оляпти”, — дейилади хабарда.
Ваҳоланки, кашандалик олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг биринчи сабаби. Мутахассислар XXI асрнинг биринчи ярмида чекиш туфайли яна 450 миллион одам ўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Бунинг энг кенг тарқалган сабаблари саратон, юрак хуружи, инсульт ва сурункали обструктив ўпка касалликларидир.
Қолаверса, сигаретнинг атроф-муҳитга ҳам зиёни катта. Уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш йилига 84 миллион тонна карбонат ангидрид (CО2) ҳосил бўлишига олиб келади.
Шундан келиб чиқиб, ЖССТ аввалроқ ҳукуматларни бундай маҳсулотлар реализацияси ва рекламасини тартибга солишга чақирганди. Кеча ташкилот томонидан эълон қилинган янги баёнотда мактабларда тамаки истеъмолини тўлиқ тақиқлаш ва “никотиндан холи муҳит” яратиш юзасидан тавсиялар берилди.