https://sputniknews.uz/20230927/eoiida-dori-ichimlik-markalash-standarti-39365531.html
ЕОИИда дори, ичимлик ва гаджетлар учун ягона маркалаш стандарти қабул қилинмоқда
ЕОИИда дори, ичимлик ва гаджетлар учун ягона маркалаш стандарти қабул қилинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИда дори воситалари, ичимликлар, телефон ва ноутбукларни маркировка қилишнинг умумий қоидаларини қабул қилди.
2023-09-27T16:08+0500
2023-09-27T16:08+0500
2023-09-27T16:30+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
ўзбекистон
маркировкалаш
рақамли технологиялар
иқтисод
дори
еик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1a/24211750_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ce860057d32f9b2260fd4c613201c5a2.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгаши ЕОИИ мамлакатларида дори воситалари, алкоголсиз ичимликлар, жумладан, шарбатлар, шунингдек, телефонлар ва ноутбукларни маркалаш қоидаларини унификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, дейилади комиссия хабарида. РИА Новости хабарига асосан.Қабул қилинган ҳужжатларга кўра, ЕОИИга аъзо давлатлар ўз ҳудудида идентификация воситалари билан маҳсулотларни жорий этиш санаси ва маркалаш тартибини мустақил равишда белгилайди ва бу ҳақда олти ойдан кечиктирмай ЕИКни хабардор қилади.Қарор кучга кирганидан сўнг ЕОИИ мамлакатларининг ҳар бирида Иттифоқнинг бошқа аъзолари томонидан ягона қоидалар асосида маркировка қилинган маҳсулотларни идентификация қилиш воситаларини тан олиш кафолатланади. Айрим давлатларда мавжуд ўзига хос шароитлар ҳамда уларнинг хоҳиш-истакларига қараб, алоҳи маҳсулот турлари ҳозирча ЕИК стандартига кўра маркировка қилинмайди. Шунингдек, Қирғизистонда, истисно равишда, маҳаллий тизимининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, дори воситаларини маркировкаси ЕОИИдан фарқли идентификация тизимини қўллаш имкони берилган. Ўзбекистон билан ҳамкорлик2019 йилда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси Россиянинг Илғор технологияларни ривожлантириш маркази (ЦРПТ) билан республикада айрим товарларни рақамли маркалашни жорий этиш бўйича меморандум имзолаган эди.2021 йилда Ўзбекистонда Россия технологияси асосида босқичма-босқич маркалаш жорий этилди: аввалига сигареталар ва спиртли ичимликлар, кейин пиво, сўнгра айрим маиший техника, дори-дармон ва бошқа тиббий буюмлар.2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб ичимлик суви ва алкоголсиз ичимликларни маркалашни йўлга қўйишни режалаштирилган эди, лекин айрим сабабларга кўра 2024 йилга қолдирилди.Айни дамда Ўзбекистон ва Россия фармацевтика маҳсулотларининг рақамли маркировка кодларини ўзаро тан олиш арафасида турибди. Мамлакатлар технологик жиҳатдан бу жараёнга аллақачон тайёр, фақат маълум бюрократик тартиб-қоидаларни бажариш қолган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1a/24211750_0:112:2521:2002_1920x0_80_0_0_63ebe24d1c2af2e8efee9d68f68167bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии дори воситалари ичимликлар телефон ноутбуклар маркировка станларт еик
еоии дори воситалари ичимликлар телефон ноутбуклар маркировка станларт еик
ЕОИИда дори, ичимлик ва гаджетлар учун ягона маркалаш стандарти қабул қилинмоқда
16:08 27.09.2023 (янгиланди: 16:30 27.09.2023) ЕОИИда дори воситалари, ичимликлар, телефон ва ноутбукларни маркировка қилишнинг умумий қоидалари қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгаши ЕОИИ мамлакатларида дори воситалари, алкоголсиз ичимликлар, жумладан, шарбатлар, шунингдек, телефонлар ва ноутбукларни маркалаш қоидаларини унификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, дейилади комиссия хабарида. РИА Новости
хабарига асосан.
“ЕИК Кенгаши томонлар таклифларини кўриб чиқди ва ЕОИИ мамлакатларида дори воситалари, алкоголсиз ичимликлар, шарбатлар, шунингдек, телефонлар ва ноутбукларни маркалашнинг ягона қоидаларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди”, — дейилади хабарда.
Қабул қилинган ҳужжатларга кўра, ЕОИИга аъзо давлатлар ўз ҳудудида идентификация воситалари билан маҳсулотларни жорий этиш санаси ва маркалаш тартибини мустақил равишда белгилайди ва бу ҳақда олти ойдан кечиктирмай ЕИКни хабардор қилади.
Қарор кучга кирганидан сўнг ЕОИИ мамлакатларининг ҳар бирида Иттифоқнинг бошқа аъзолари томонидан ягона қоидалар асосида маркировка қилинган маҳсулотларни идентификация қилиш воситаларини тан олиш кафолатланади.
Айрим давлатларда мавжуд ўзига хос шароитлар ҳамда уларнинг хоҳиш-истакларига қараб, алоҳи маҳсулот турлари ҳозирча ЕИК стандартига кўра маркировка қилинмайди.
"Хусусан, Арманистонда — дори воситалари, Қозоғистонда — салқин ичимликлар ва шарбатлар, Қирғизистонда — ноутбуклар ва телефонлар”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Қирғизистонда, истисно равишда, маҳаллий тизимининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, дори воситаларини маркировкаси ЕОИИдан фарқли идентификация тизимини қўллаш имкони берилган.
Ўзбекистон билан ҳамкорлик
2019 йилда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси Россиянинг Илғор технологияларни ривожлантириш маркази (ЦРПТ) билан республикада айрим товарларни рақамли маркалашни жорий этиш бўйича меморандум имзолаган эди.
2021 йилда Ўзбекистонда Россия технологияси асосида босқичма-босқич маркалаш жорий этилди: аввалига сигареталар ва спиртли ичимликлар, кейин пиво, сўнгра айрим маиший техника, дори-дармон ва бошқа тиббий буюмлар.
2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб ичимлик суви ва алкоголсиз ичимликларни маркалашни йўлга қўйишни режалаштирилган эди, лекин айрим сабабларга кўра 2024 йилга қолдирилди.
Айни дамда Ўзбекистон ва Россия фармацевтика маҳсулотларининг рақамли маркировка кодларини ўзаро тан олиш арафасида турибди. Мамлакатлар технологик жиҳатдан бу жараёнга аллақачон тайёр, фақат маълум бюрократик тартиб-қоидаларни бажариш қолган.