https://sputniknews.uz/20230927/endi-tibbiyot-muassasalari-talabalari-inson-omilisiz-imtihon-topshiradi-39365321.html
Энди тиббиёт муассасалари талабалари инсон омилисиз имтиҳон топширади
Энди тиббиёт муассасалари талабалари инсон омилисиз имтиҳон топширади
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, муассасаларда ушбу ускуналарни ўртаниш ишлари олиб борилмоқда.
2023-09-27T15:21+0500
2023-09-27T15:21+0500
2023-09-27T17:30+0500
жамият
ўзбекистон
тиббиёт муассаси
талабалар
робот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489193_0:245:3072:1973_1920x0_80_0_0_3c68ab41b35f045ac7258448f05a9ed7.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт талабалари робот-симуляторлар ёрдамида инсон омилисиз имтиҳон топширади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илм-фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмоилов ССВга маълумот берди. Президентнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари учун уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан симулятор ускуналарини харид қилиш вазифаси белгиланган эди.Таъкидланишича, муассасаларда ушбу ускуналарни ўртаниш ишлари олиб борилмоқда.Шунингдек, ординатурага ва интернатурага кириш имтиҳонлари ҳам инсон омилисиз ўтказилади.Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан 2023/2024 ўқув йилида клиник ординатура ва интернатура йўналиши бўйича имтиҳонларни ташкил этиш мақсадида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари ва уларни шакллантирувчи экспертлар гуруҳи тасдиқланди.Эндиликда тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий тадқиқот институтларида клиник ординатура ва интернатура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.Бунда ҳар бир талабгор учун БҲМнинг ярим баравари миқдоридаги тўлов тегишли тиббий таълим муассасаси томонидан тўлаб берилиши белгиланган.Таъкидланишича, қабул жараёнлари йилига 2 марта ташкил этилиши ҳам номзодлар учун қўшимча имконият беради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489193_159:493:2003:1876_1920x0_80_0_0_bd140638c210ba1020cc38695039d6eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тиббиёт муассасалари талабалари
тиббиёт муассасалари талабалари
Энди тиббиёт муассасалари талабалари инсон омилисиз имтиҳон топширади
15:21 27.09.2023 (янгиланди: 17:30 27.09.2023) Таъкидланишича, муассасаларда ушбу ускуналарни ўртаниш ишлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт талабалари робот-симуляторлар ёрдамида инсон омилисиз имтиҳон топширади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илм-фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмоилов ССВга
маълумот берди. “2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура босқичлари талабаларининг назарий ҳамда амалий билим-кўникмалари инсон омилисиз, махсус робот-симуляторлар орқали баҳоланади”, — дейди Исмоилов.
Президентнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари учун уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан симулятор ускуналарини харид қилиш вазифаси белгиланган эди.
Таъкидланишича, муассасаларда ушбу ускуналарни ўртаниш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ординатурага ва интернатурага кириш имтиҳонлари ҳам инсон омилисиз ўтказилади.
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан 2023/2024 ўқув йилида клиник ординатура ва интернатура йўналиши бўйича имтиҳонларни ташкил этиш мақсадида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари ва уларни шакллантирувчи экспертлар гуруҳи тасдиқланди.
Унга кўра, бу йилдан бошлаб клиник ординатура ва интернатурага кириш имтиҳонлари инсон омилидан бутунлай холи бўлади. Шу пайтгача суҳбат асосида ўтказиб келинган қабул жараёнларига чек қўйилади.
Эндиликда тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий тадқиқот институтларида клиник ординатура ва интернатура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.
Бунда ҳар бир талабгор учун БҲМнинг ярим баравари миқдоридаги тўлов тегишли тиббий таълим муассасаси томонидан тўлаб берилиши белгиланган.
Таъкидланишича, қабул жараёнлари йилига 2 марта ташкил этилиши ҳам номзодлар учун қўшимча имконият беради.