Хитойнинг BYD компанияси хориждаги биринчи заводини Ўзбекистонда очмоқчи

© Пресс-служба президента УзбекистанаADM Jizzakh заводи, архив сурат.
ADM Jizzakh заводи, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2023
Oбуна бўлиш
Заводда дастлаб 50 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш, кейинчалик кўрсаткични 300 мингга етказиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Хитойнинг BYD (Build Your Dreams) компанияси хориждаги биринчи заводини Ўзбекистонда очмоқчи. Бу ҳақда “O’zavtosanoat” хабар берди.
"BYD Company Ltd" асосчиси ва президенти Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Делегациянинг мамлакатга ташрифи доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда компания ўртасида инвестицион келишув имзоланди.
© Узавтосаноат"BYD Company Ltd" асосчиси ва президенти Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Основатель и президент компании BYD г-н Ван Чуаньфу посетил Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2023
"BYD Company Ltd" асосчиси ва президенти Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

“Мазкур келишувга кўра, Хитой компанияси томонидан юртимизда амалга оширилаётган лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши ва янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи BYD автомобилларини тўлиқ занжир асосида ишлаб чиқариш, яъни пайвандлаш, бўяш, йиғиш жараёнларини ташкил этиш кўзда тутилган”, — дейилади хабарда.

© Узавтосаноат"BYD Company Ltd" асосчиси ва президенти Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Основатель и президент компании BYD г-н Ван Чуаньфу посетил Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2023
"BYD Company Ltd" асосчиси ва президенти Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Қайд этилишича, компания Хитойдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналарни Ўзбекистонга олиб келиш орқали автомобилларнинг маҳаллийлаштириш даражасини босқичма босқич оширишида ҳар томонлама кўмак беришга тайёр.
BYD маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорига кириб келишининг муваффақиятли амалга оширилиши натижасида Хитой томони учун мазкур соҳада янги режаларни кенгайтириш имконини берди.

“Заводда дастлаб 50 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш, кейинчалик кўрсаткични 300 мингга етказиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

Ташриф доирасида делегация “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида тез орада BYD бренди остида янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқарилиши кутилаётган "BYD Uzbekistan Factory" заводидаги ишлар билан яқиндан танишишади.
Таъкидланишича, мазкур заводга алоқадор бўлган асосий линиялардаги (пайвандлаш, бўяш, йиғиш) ускуна ва жиҳозларининг техник талаблари ва жойлашув схемасини ўз ичига олган барча технологик меъёрлар, шунингдек, оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича батафсил режаси Хитой компанияси муҳандислари томонидан муддатидан олти ой олдин якунланди.

"Бугунги кунда BYD компаниясининг 7 та дилерлик ва сервис марказлари фаолият олиб бормоқда, йил якунига қадар бошқа вилоятларда ҳам яна 6 та марказнинг очилиши кутилмоқда", — дея қўшимча қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Ўзавтосаноат” ва “BYD Company Ltd” компанияси ўртасида ҳамкорлик келишуви тузилган. Худди шу йилнинг декабрь ойида “BYD Company Ltd” қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.
Маълумот учун, 1995 йилда ташкил этилган BYD компанияси ҳозирда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи саналади.
Янгиликлар лентаси
0