Ханчжоуда “Ўзбекистон оқшоми” тадбири ўтказилади

© AFP 2023 / Hector RetamalСветовое шоу на церемонии открытия 19-х Азиатских игр в в Ханчжоу, Китай
Световое шоу на церемонии открытия 19-х Азиатских игр в в Ханчжоу, Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Oбуна бўлиш
Оқшом тадбири доирасида анъанавий ўзбек газламаларини ишлаб чиқариш жараёни намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Бугун, 26 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросига бағишланган “Ўзбекистон оқшоми” байрами бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
“Ташриф буюрувчилар “Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси”да Ўзбекистон музейларига мансуб 20 дан ортиқ экспонатларни томоша қилишлари мумкин”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, оқшом тадбири доирасида анъанавий ўзбек газламаларини ишлаб чиқариш жараёни намойиш этилди. Дастурнинг мусиқий қисмидан эса “Баҳор” давлат ансамбли, “Мақом” ансамбли ва Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоиловларнинг куй ва хонишлари ўрин олган.
Маълумот учун, 23 сентябрь - 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0