Ханчжоу-2022: Ўзбекистон вакиллари яна 5 та медаль қўлга киритди

© AP Photo / Eugene HoshikoХанчжоу, Хитой
Ханчжоу, Хитой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон вакиллари Осиё ўйинларида медаллар қўлга киритишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида яна бир қатор медалларни қўлга киритди.
Ўзбекистонлик таэквондочи Чарос Қаюмова ўз номини совриндорлар қаторига ёздириб қўйди. -53 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи ярим финалда Хитой Таипейи вакиласига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди. Бу билан ўзбекистонлик таэквондочилар жамғарган медаллар сони учтага етди.
© НОКХанчжоу-2022
Ханчжоу-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
-90 кг вазн тоифасининг финалида иштирок этган дзюдочи Давлат Бобонов қирғизистонлик Ерлан Шеровга имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан чекланди.
© НОКХанчжоу-2022
Ханчжоу-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Дзюдочи Ирисхон Қурбонбоева эса -78 кг вазн тоифасининг бронза медалига сазовор бўлди. Ўзбекистонлик спортчи учинчи ўрин учун баҳсда мўғулистонлик Хуслен Отгонбаярни мағлуб этди.
© НОКХанчжоу-2022
Ханчжоу-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Шунингдек, ўзбекистонлик ушучи Даря Латишева ҳам бугун делегация ҳисобига яна бир медални тақдим қилди. Спортчи нанкуан ва нандао дастурлари якунига кўра, Хитой ҳамда Малайзия вакилларидан кейин бронза медалига сазовор бўлди. Бу Даря учун Осиё ўйинларидаги иккинчи медаль. У 2018 йилги мусобақада кумуш медаль соҳибига айланган эди.
© НОКХанчжоу-2022
Ханчжоу-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Музаффарбек Тўрабоев эса дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиб,Ўзбекистон делегациясигаушбу Осиё ўйинларидаги бешинчи олтин медални келтирди. Спортчи қизиқарли кечган финал баҳсида мўғулистонлик Гончигсурен Батхуягни мағлубиятга учратди.
© НОКХанчжоу-2022
Ханчжоу-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Янгиликлар лентаси
0