https://sputniknews.uz/20230926/mahalla-beshligi-ettilikka-aylantiriladi-39343694.html
“Маҳалла бешлиги” еттиликка айлантирилади — Шавкат Мирзиёев
“Маҳалла бешлиги” еттиликка айлантирилади — Шавкат Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
“Маҳалла еттилиги”нинг асосий вазифалари:маҳалла раиси — эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш; ҳоким ёрдамчиси — ишсизларга иш топишга кўмаклашиш; ёшлар етакчиси — ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш; хотин-қизлар фаоли — аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш
2023-09-26T20:02+0500
2023-09-26T20:02+0500
2023-09-27T11:21+0500
жамият
шавкат мирзиёев
маҳалла
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1a/39343844_0:37:1280:758_1920x0_80_0_0_08c204921855c14f875224ef903e7960.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен —Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.Мажлисда “Маҳалла бешлиги” самарали ишлаётгани қайд этилди ва шу билан бирга “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходимни ҳам қўшиб “маҳалла еттилигига” айлантириш таклиф этилди.“Маҳалла еттилиги”нинг асосий вазифалари:Шунингдек, аҳолини 3 та дафтарга (темир, аёллар, ёшлар) киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади. Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан ушбу дафтарларга киритилганларга бериладиган ёрдам маблағларни тақсимлаш ҳар бир маҳалланинг ўз ихтиёрига берилади.Ундан ташқари, “маҳалла еттилиги” ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади. Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1a/39343844_165:28:1210:812_1920x0_80_0_0_5cfb2bab6f47f71550cf74b00b505d11.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маҳалла бешлиги маҳалла еттилиги маълумот ўзбекистон
маҳалла бешлиги маҳалла еттилиги маълумот ўзбекистон
“Маҳалла бешлиги” еттиликка айлантирилади — Шавкат Мирзиёев
20:02 26.09.2023 (янгиланди: 11:21 27.09.2023) Амалдаги “маҳалла бешлигига” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 сен —Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисда “Маҳалла бешлиги” самарали ишлаётгани қайд этилди ва шу билан бирга “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходимни ҳам қўшиб “маҳалла еттилигига” айлантириш таклиф этилди.
“Президент эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинишини таъкидлади. Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади", - дейилади хабарда.
“Маҳалла еттилиги”нинг асосий вазифалари:
маҳалла раиси — эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;
ҳоким ёрдамчиси — ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;
ёшлар етакчиси — ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;
хотин-қизлар фаоли — аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;
солиқ ходими — маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;
ижтимоий ходим — ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.
Шунингдек, аҳолини 3 та дафтарга (темир, аёллар, ёшлар) киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади. Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан ушбу дафтарларга киритилганларга бериладиган ёрдам маблағларни тақсимлаш ҳар бир маҳалланинг ўз ихтиёрига берилади.
“Бу – маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ундан ташқари, “маҳалла еттилиги” ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади. Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади.