https://sputniknews.uz/20230926/jizzax-gibrid-va-elektr-avtomobillar-39342771.html
Жиззахда гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқарилади
Жиззахда гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқарилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи BYD компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуанфу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда компаниянинг Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда кейинги босқичларда унинг қувватини 300 минг донага етказиш масалалари кўриб чиқилди.
2023-09-26T19:15+0500
2023-09-26T19:15+0500
2023-09-26T19:30+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
жиззах
электромобиль
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1a/39339126_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_73ae88a33029e91e99bfdc0a18423471.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи BYD компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуанфу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, BYD компанияси замонавий электромобиллар ва янги авлод аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш соҳасида глобал етакчи ҳисобланади. Бир йилда 2 миллион дона машина ишлаб чиқарувчи ушбу концерн дунё автомобиль саноати ривожланишининг асосий тенденцияларини белгилаб бермоқда. Маҳсулот таннархини камайтириш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш лойиҳаларига ҳамда автомобилларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.Шунингдек, мамлакатга BYD электробусларини етказиб бериш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандислик-сервис марказларини очиш режалари қўллаб-қувватланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1a/39339126_144:68:1190:852_1920x0_80_0_0_a63787730569fb5c3c31a904667b6ccf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жиззахда гибрид электр автомобиллар byd компанияси
жиззахда гибрид электр автомобиллар byd компанияси
Жиззахда гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқарилади
19:15 26.09.2023 (янгиланди: 19:30 26.09.2023) Хитойнинг етакчи BYD компанияси тез орада Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи BYD компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуанфу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Таъкидланишича, BYD компанияси замонавий электромобиллар ва янги авлод аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш соҳасида глобал етакчи ҳисобланади. Бир йилда 2 миллион дона машина ишлаб чиқарувчи ушбу концерн дунё автомобиль саноати ривожланишининг асосий тенденцияларини белгилаб бермоқда.
“Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари, хусусан, Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда кейинги босқичларда унинг қувватини 300 минг донага етказиш масалалари кўриб чиқилди”, - дейилган хабарда.
Маҳсулот таннархини камайтириш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш лойиҳаларига ҳамда автомобилларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мамлакатга BYD электробусларини етказиб бериш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандислик-сервис марказларини очиш режалари қўллаб-қувватланди.