Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ҳақида асосий фактлар

Oбуна бўлиш
ЕОИИ миллий иқтисодларни модернизация қилиш, ҳамкорлик ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида ташкил этилган.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) минтақавий иқтисодий интеграция бўйича халқаро ташкилот бўлиб, халқаро юридик шахс мақомига эга. ЕОИИ Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага мувофиқ 2014 йилда ташкил этилган.
ЕОИИ товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи ҳаракати эркинлигини, шунингдек иқтисодиёт тармоқларида мувофиқлаштирилган ёки ягона сиёсатни амалга оширишни таъминлайди.
ЕОИИ миллий иқтисодиётларни ҳар томонлама модернизация қилиш, ҳамкорлик қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган.
Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар: Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси.
Ўзбекистон 2020 йилнинг 11 декабрь куни ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Бу Республикага ЕОИИнинг мажлисларида иштирок этиш, Иттифоқ доирасида қабул қилинган ҳужжатлар билан танишиш ва бошқа имкониятларни беради. Айни дамда Ўзбекистон ЕОИИга кириш ёки кирмасликнинг яхши ва ёмон томонларини ўйлаб кўрмоқда.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0