https://sputniknews.uz/20230925/yangi-alifbo-loyiha-39283728.html
Янги алифбо лойиҳаси - таклифлар ва 4 та ҳарфнинг янги шакли
Янги алифбо лойиҳаси - таклифлар ва 4 та ҳарфнинг янги шакли
Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳада шу пайтга қадар кўп мураккабликларни юзага келтираётган айрим ҳарфлар қуйидагича ислоҳ қилинди. Жумладан: Ch ch (C c), G‘ g‘ (Ğ ğ), O‘ o‘ ( Õ õ ), Sh sh (Ş ş). Лойиҳада ng ҳарфлар бирикмаси яхлит ҳарфга айлантирилмасдан ҳозиргидек n ва g ҳарфлари орқали ифодаланмоқда.
2023-09-25T13:42+0500
2023-09-25T13:42+0500
2023-09-25T17:38+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбек тили
лотин алифбоси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/19/39286536_320:366:1042:772_1920x0_80_0_0_b0ed32eb29d5b9d2d3f1ef905059c2f4.jpg
Ёзув тилнинг алоқа воситаси сифатидаги вазифасини бажарувчи воситагина эмас, тафаккурни шакллантириш, дунёни кўриш, билимларни тўплаш, уни кейинги авлодларга соғлом етказиш, ҳис-туйғуни ифодалашдек кўплаб муҳим вазифаларни ҳам бажаради. Ана шу жараёнларнинг мураккаб кечмаслиги учун алифбонинг қулайлиги муҳимдир. Ўзбек давлатчилиги тарихида бир неча бор алифбо алмаштирилганлиги ҳаммага маълум. Араб алифбоси, лотин алифбоси, кирилл алифбоси ва яна лотин алифбоси тарзида. Дунё тажрибасидан маълумки, мавжуд алифболарнинг ҳеч бири мукаммал эмас, ҳар қайси алифбо ифода имкониятига қараб тилдаги товушларни ифода этади. Шундай экан, биз энг мукаммал алифбони яратамиз ёки яратишимиз керак, қабилидаги муддао ўринсиз. Шу маънода амалдаги ўзбек-лотин алифбоси ҳам ўта мукаммаликка даъво қилолмайди, шу билан бирга, чорак асрдан зиёд вақт мобайнида ўзбек халқига хизмат қилиб келди. Ана шу вақт оралиғида унда муайян нотамомликлар борлиги ҳам аёнлашди. Бугун давр бизга мазкур нотамомликларни тўғрилаб олиш, ҳозирга қадар лотин ёзувида иш юритишда “қўлимизни боғлаб келган” нодурустликлардан қутулиш имкониятини берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги 61-сон “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан алифбони такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асоси яратилди.Шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 5 июль куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашувида алифбомизни ислоҳ қилиш бўйича билдирган таклифлари асосида Ишчи гуруҳ томонидан такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур учрашувда давлатимиз раҳбари қуйидагиларни айтган эди: “Мана, кейинги пайтда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш бўйича катта ишларни амалга оширяпмиз. Айни пайтда олдимизда янги, янада муҳим вазифалар турибди. Жумладан, зиёлиларимиз, кенг жамоатчилигимиз билан бамаслаҳат, лотин ёзувига асосланган алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур”.“Энди ушбу лойиҳа тайёрланишининг қандай заруриятлари борлигига тўхталиб ўтсак:биринчидан – амалдаги алифбода o‘, g‘ ҳарфларини компьютерда ёзиш учун бир нечта ортиқча амалларни бажариш лозим эди. Бундай ортиқча амаллардан қочиш ёки кўпинча o‘, g‘ ҳарфларидаги ʼбелгисини ʼ – апостроф деб тушунилиши натижасида O’zbekiston, o’zbek, o’lka, G’ayrat, g’alaba, g’olib каби имловий хатолар болалагандан-болаламоқда. Яна бир жиҳат: она тили таълимида агар урғу тушган бўғин таркибида o‘, g‘ ҳарфлари бўлса, бу ҳарфлардаги ʼ белгиси билан урғу белгиси ёнма-ён жойлашади ҳамда сўзни ва урғу тушган бўғинни илғаш қийинлашади. Ушбу ҳарфларнинг ёзма шакли эса айни ҳарфларнинг амалдаги ёзма шакллари билан яқинлиги сабабли 1-синф ўқувчиларининг уларни ўзлаштиришига тўсиқ бўлмайди.иккинчидан – мавжуд тажриба амалдаги алифбомиздаги sh, ch ҳарфий бирикмаларини бир товуш – бир ҳарф тамойилига мувофиқ тузатиш зарурлигини кўрсатди; тўғри, шу вақтга қадар бу ҳарфий бирикмалардан фойдаланиб келдик, аммо қўш ҳарфлилик муаммоси “Имло қоидалари”га турли истисноларни киритди. Mo‘tabar, mo‘tadil, mo‘jaz, mo‘jiza сўзларининг тутуқ белгиси қўйилмай ёзилиши ҳам “Имло қоидалари”га киритилган истиснолардан биридир;учинчидан – ўзбек тилидаги Is’hoq, as’hob сўзларини Is‘hoq, as‘hob тарзида тўғри ёзиш учун, албатта, s ва h ҳарфлари орасига тутуқ белгиси қўйилиши керак бўлиб, бу ҳам амалдаги алифбони ўзлаштиришда, айни алифбода тўлиқ иш юритишда қийинчилик туғдирар эди. Бу қоидани билмаслик оқибатида Is‘hoq, As‘hobiddin исмларининг Ishoq, Ashobiddin тарзида ёзилишидек нодуруст ҳолатлар кўпайиб бормоқда;тўртинчидан – амалдаги ўзбек-лотин алифбосида сўз бошида келмайдиган "ng" товуши учун Ng бош ҳарфи ҳам ажратилган эди. Бироқ ўзбек тили луғат таркибида айни ҳарф билан бошланадиган сўзлар йўқ. Шу боис лойиҳада сўз ичида ва сўз охирида келадиган "ng" товуши учун кичик ng ҳарфнигина алифбога киритиш зарурияти юзага келди.Лойиҳада шу пайтга қадар кўп мураккабликларни юзага келтираётган айрим ҳарфлар қуйидагича ислоҳ қилинди. Жумладан:Амалдаги Ch ch ҳарфини Cc тарзида ўзгартиришнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари бор:1) Cc ҳарфи 1929-1940 йиллардаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ҳам Ch ch товушини ифодалаган.2) Cc ҳарфи амалдаги Ch ҳарфининг таркибий қисми бўлгани учун аҳоли томонидан осон қабул қилинади.3) Cc ҳарфи алифбога кириши туфайли лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тўкис ҳолга келади.4) Cc ҳарфи орқали Chch товушини ифодалаш тажрибаси бошқа халқлар (масалан, итальян) ёзувида ҳам мавжуд.Амалдаги G‘ g‘ ҳарфини Ğğ тарзида ўзгартиришнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари бор:1) Ğğ ҳарфи 1993 – 1995 йиллардаги ўзбек алифбоси орқали халқимизга таниш.2) Ğğ ҳарфи амалдаги ёзма шаклга яқин бўлгани учун аҳоли томонидан осон қабул қилинади.3) Ğğ ҳарфи бошқа туркий халқлар алифбосидан ҳам жой олган бўлиб, аксар шрифтлар таркибида мавжуд.Амалдаги O‘ o‘ ҳарфини Õ õ тарзида ўзгартиришнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари бор:1) Õõ ҳарфи амалдаги ёзма шакл билан бир хил бўлгани учун аҳоли томонидан осон қабул қилинади.2) Õõ ҳарфи португал, эстон ва бошқа халқлар алифбосидан жой олган бўлиб, аксар шрифтлар таркибида мавжуд.Амалдаги Sh sh ҳарфини Ş ş тарзида ўзгартиришнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари бор:1) Şş ҳарфи 1929 -940 ва 1993-1995- йиллардаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ҳам Sh sh товушини ифодалаган.2) Şş ҳарфи бошқа туркий халқлар алифбосидан ҳам жой олган бўлиб, аксар шрифтлар таркибида мавжуд.Шунингдек, ng товуши ҳеч қачон сўз бошида келмагани учун ушбу ҳарфлар бирикмасининг бош шакли – Ng киритилмади.Лойиҳада ng ҳарфлар бирикмаси яхлит ҳарфга айлантирилмасдан ҳозиргидек n ва g ҳарфлари орқали ифодаланмоқда. Сабаби:- бу товуш узоқ вақт давомида араб, кирилл ва ҳозир амалда бўлган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифболарида ҳам n+g бирикмаси орқали ифодаланган;- yangi, mangu каби талаффузида ўзгариш содир бўлган кўп сўзларни ифодалашда англашилмовчиликлар, муаммолар юзага келади;- кирилл ва ҳозир амалда бўлган лотин ёзувидаги адабиётларни дастурлар орқали ўгиришда муаммолар пайдо бўлади. Яъни дастурлар нг товуши билан биргаликда матнда ёнма-ён келган иккита мустақил n ва g ҳарфларини ҳам (Namangan, nonga, angina) яхлит ҳарфга айлантириб юборади;- ng ҳарфлар бирикмаси Ch ва Sh ҳарфлар бирикмасидан фарқли ўлароқ ҳозир ҳеч қандай муаммо пайдо қилаётгани йўқ. Аксинча, бу бирикма яхлит ҳарфга айланса, юқоридаги ва бошқа муаммоларни юзага келтириб, янги алифбонинг аҳоли орасида оммалашишини қийинлаштиради.Куни кеча ниҳоясига етган конференцияда унлилар миқдорини ошириш ҳам тавсия этилди. Бизнингча, бунинг имкони йўқ, чунки ўзбек тили эгалари бошқа қардош тиллар эгалари каби фақат битта лаҳжа (фақат қипчоқ ёки фақат ўғуз лаҳжаси)да сўзламайдилар. Ўзбек тили 3 лаҳжа товушларини ўзида бирлаштирган тилдир. Табиийки, қипчоқ лаҳжасидаги унли товушларнинг сони қарлуқ лаҳжасидаги унлилар сонидан фарқ қилади. Шунинг учун ҳар уч лаҳжа товушларини битта алифбода акс эттиришнинг имкони йўқ. Амалдаги алифбонинг тузувчилари унли товушларни белгилашда ана шу жиҳатни ҳисобга олган бўлсалар керак.Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Яъни бугун жуда катта авлод 6 та унли ва 24 та ундош товушни акс эттирган алифбода савод чиқарди ва бу алифбода фикримизни ифода эта оляпмиз. Агар биз унлилар сонини 9 тага етказсак ва уларни алифбода муайян ҳарфлар билан акс эттирсак, нима бўлади? Бунда bir сўзидаги "i" товуши билан kiyik сўзидаги "i" товушини, “иккига ажратмоқ” маъноли bo‘l сўзидаги "o' " товуши билан “юз бермоқ” маъноли bo‘l сўзидаги "o‘ " товушини фарқлаб ёзиш кони машаққатга, лингвистик мушоҳадага айланади.Амалдаги алифбонинг тегишлича ўзгартириш ва тўлдиришлар билан такомиллаштирилиши ёзув амалиётини осонлаштирилади, “Имло қоидаларида” истисноли ҳолатлар юзага келишининг олдини олади, миллий алифбомизнинг илмий-таълимий жиҳатдан пухта бўлишини таъминлайди ва пировардида мамлакатимизда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш борасидаги ишларни жадаллаштиради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/19/39286536_409:416:946:819_1920x0_80_0_0_83541b751570b70e4049a7bb41ebc602.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
янги алифбо лотин алифбоси ҳарфлар лотин алифбоси ёзилиши lotin alifbosi yozilishi rasmi jadvali otin alifbosi haqida malumot nechta harf bor ch ch (c c), g‘ g‘ (ğ ğ), o‘ o‘ ( õ õ ), sh sh (ş ş)
янги алифбо лотин алифбоси ҳарфлар лотин алифбоси ёзилиши lotin alifbosi yozilishi rasmi jadvali otin alifbosi haqida malumot nechta harf bor ch ch (c c), g‘ g‘ (ğ ğ), o‘ o‘ ( õ õ ), sh sh (ş ş)
Янги алифбо лойиҳаси - таклифлар ва 4 та ҳарфнинг янги шакли
13:42 25.09.2023 (янгиланди: 17:38 25.09.2023) Ёрқинжон Одилов
Филология фанлари доктори, профессор
Таклиф сифатида Ишчи гуруҳ 28 та ҳарф, 1 та ҳарфлар бирикмаси ва тутуқ белгисидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойиҳасини эълон қилди.
Ёзув тилнинг алоқа воситаси сифатидаги вазифасини бажарувчи воситагина эмас, тафаккурни шакллантириш, дунёни кўриш, билимларни тўплаш, уни кейинги авлодларга соғлом етказиш, ҳис-туйғуни ифодалашдек кўплаб муҳим вазифаларни ҳам бажаради. Ана шу жараёнларнинг мураккаб кечмаслиги учун алифбонинг қулайлиги муҳимдир. Ўзбек давлатчилиги тарихида бир неча бор алифбо алмаштирилганлиги ҳаммага маълум. Араб алифбоси, лотин алифбоси, кирилл алифбоси ва яна лотин алифбоси тарзида.
Дунё тажрибасидан маълумки, мавжуд алифболарнинг ҳеч бири мукаммал эмас, ҳар қайси алифбо ифода имкониятига қараб тилдаги товушларни ифода этади. Шундай экан, биз энг мукаммал алифбони яратамиз ёки яратишимиз керак, қабилидаги муддао ўринсиз. Шу маънода амалдаги ўзбек-лотин алифбоси ҳам ўта мукаммаликка даъво қилолмайди, шу билан бирга, чорак асрдан зиёд вақт мобайнида ўзбек халқига хизмат қилиб келди. Ана шу вақт оралиғида унда муайян нотамомликлар борлиги ҳам аёнлашди. Бугун давр бизга мазкур нотамомликларни тўғрилаб олиш, ҳозирга қадар лотин ёзувида иш юритишда “қўлимизни боғлаб келган” нодурустликлардан қутулиш имкониятини берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги 61-сон “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан алифбони такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асоси яратилди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 5 июль куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашувида алифбомизни ислоҳ қилиш бўйича билдирган таклифлари асосида Ишчи гуруҳ томонидан такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур учрашувда давлатимиз раҳбари қуйидагиларни айтган эди: “Мана, кейинги пайтда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш бўйича катта ишларни амалга оширяпмиз. Айни пайтда олдимизда янги, янада муҳим вазифалар турибди. Жумладан, зиёлиларимиз, кенг жамоатчилигимиз билан бамаслаҳат, лотин ёзувига асосланган алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур”.
“Энди ушбу лойиҳа тайёрланишининг қандай заруриятлари борлигига тўхталиб ўтсак:
биринчидан – амалдаги алифбода o‘, g‘ ҳарфларини компьютерда ёзиш учун бир нечта ортиқча амалларни бажариш лозим эди. Бундай ортиқча амаллардан қочиш ёки кўпинча o‘, g‘ ҳарфларидаги ʼбелгисини ʼ – апостроф деб тушунилиши натижасида O’zbekiston, o’zbek, o’lka, G’ayrat, g’alaba, g’olib каби имловий хатолар болалагандан-болаламоқда. Яна бир жиҳат: она тили таълимида агар урғу тушган бўғин таркибида o‘, g‘ ҳарфлари бўлса, бу ҳарфлардаги ʼ белгиси билан урғу белгиси ёнма-ён жойлашади ҳамда сўзни ва урғу тушган бўғинни илғаш қийинлашади. Ушбу ҳарфларнинг ёзма шакли эса айни ҳарфларнинг амалдаги ёзма шакллари билан яқинлиги сабабли 1-синф ўқувчиларининг уларни ўзлаштиришига тўсиқ бўлмайди.
иккинчидан – мавжуд тажриба амалдаги алифбомиздаги sh, ch ҳарфий бирикмаларини бир товуш – бир ҳарф тамойилига мувофиқ тузатиш зарурлигини кўрсатди; тўғри, шу вақтга қадар бу ҳарфий бирикмалардан фойдаланиб келдик, аммо қўш ҳарфлилик муаммоси “Имло қоидалари”га турли истисноларни киритди. Mo‘tabar, mo‘tadil, mo‘jaz, mo‘jiza сўзларининг тутуқ белгиси қўйилмай ёзилиши ҳам “Имло қоидалари”га киритилган истиснолардан биридир;
учинчидан – ўзбек тилидаги Is’hoq, as’hob сўзларини Is‘hoq, as‘hob тарзида тўғри ёзиш учун, албатта, s ва h ҳарфлари орасига тутуқ белгиси қўйилиши керак бўлиб, бу ҳам амалдаги алифбони ўзлаштиришда, айни алифбода тўлиқ иш юритишда қийинчилик туғдирар эди. Бу қоидани билмаслик оқибатида Is‘hoq, As‘hobiddin исмларининг Ishoq, Ashobiddin тарзида ёзилишидек нодуруст ҳолатлар кўпайиб бормоқда;
тўртинчидан – амалдаги ўзбек-лотин алифбосида сўз бошида келмайдиган "ng" товуши учун Ng бош ҳарфи ҳам ажратилган эди. Бироқ ўзбек тили луғат таркибида айни ҳарф билан бошланадиган сўзлар йўқ. Шу боис лойиҳада сўз ичида ва сўз охирида келадиган "ng" товуши учун кичик ng ҳарфнигина алифбога киритиш зарурияти юзага келди.
Лойиҳада шу пайтга қадар кўп мураккабликларни юзага келтираётган айрим ҳарфлар қуйидагича ислоҳ қилинди. Жумладан:
Амалдаги алифбода | Лойиҳадаги таклиф |
Ch ch | C c |
G‘ g‘ | Ğ ğ |
O‘ o‘ | Õ õ |
Sh sh | Ş ş |
Амалдаги Ch ch ҳарфини Cc тарзида ўзгартиришнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари бор:
1) Cc ҳарфи 1929-1940 йиллардаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ҳам Ch ch товушини ифодалаган.
2) Cc ҳарфи амалдаги Ch ҳарфининг таркибий қисми бўлгани учун аҳоли томонидан осон қабул қилинади.
3) Cc ҳарфи алифбога кириши туфайли лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тўкис ҳолга келади.
4) Cc ҳарфи орқали Chch товушини ифодалаш тажрибаси бошқа халқлар (масалан, итальян) ёзувида ҳам мавжуд.
Амалдаги G‘ g‘ ҳарфини Ğğ тарзида ўзгартиришнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари бор:
1) Ğğ ҳарфи 1993 – 1995 йиллардаги ўзбек алифбоси орқали халқимизга таниш.
2) Ğğ ҳарфи амалдаги ёзма шаклга яқин бўлгани учун аҳоли томонидан осон қабул қилинади.
3) Ğğ ҳарфи бошқа туркий халқлар алифбосидан ҳам жой олган бўлиб, аксар шрифтлар таркибида мавжуд.
Амалдаги O‘ o‘ ҳарфини Õ õ тарзида ўзгартиришнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари бор:
1) Õõ ҳарфи амалдаги ёзма шакл билан бир хил бўлгани учун аҳоли томонидан осон қабул қилинади.
2) Õõ ҳарфи португал, эстон ва бошқа халқлар алифбосидан жой олган бўлиб, аксар шрифтлар таркибида мавжуд.
Амалдаги Sh sh ҳарфини Ş ş тарзида ўзгартиришнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари бор:
1) Şş ҳарфи 1929 -940 ва 1993-1995- йиллардаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ҳам Sh sh товушини ифодалаган.
2) Şş ҳарфи бошқа туркий халқлар алифбосидан ҳам жой олган бўлиб, аксар шрифтлар таркибида мавжуд.
Шунингдек, ng товуши ҳеч қачон сўз бошида келмагани учун ушбу ҳарфлар бирикмасининг бош шакли – Ng киритилмади.
Лойиҳада ng ҳарфлар бирикмаси яхлит ҳарфга айлантирилмасдан ҳозиргидек n ва g ҳарфлари орқали ифодаланмоқда. Сабаби:
- бу товуш узоқ вақт давомида араб, кирилл ва ҳозир амалда бўлган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифболарида ҳам n+g бирикмаси орқали ифодаланган;
- yangi, mangu каби талаффузида ўзгариш содир бўлган кўп сўзларни ифодалашда англашилмовчиликлар, муаммолар юзага келади;
- кирилл ва ҳозир амалда бўлган лотин ёзувидаги адабиётларни дастурлар орқали ўгиришда муаммолар пайдо бўлади. Яъни дастурлар нг товуши билан биргаликда матнда ёнма-ён келган иккита мустақил n ва g ҳарфларини ҳам (Namangan, nonga, angina) яхлит ҳарфга айлантириб юборади;
- ng ҳарфлар бирикмаси Ch ва Sh ҳарфлар бирикмасидан фарқли ўлароқ ҳозир ҳеч қандай муаммо пайдо қилаётгани йўқ. Аксинча, бу бирикма яхлит ҳарфга айланса, юқоридаги ва бошқа муаммоларни юзага келтириб, янги алифбонинг аҳоли орасида оммалашишини қийинлаштиради.
Куни кеча ниҳоясига етган конференцияда унлилар миқдорини ошириш ҳам тавсия этилди. Бизнингча, бунинг имкони йўқ, чунки ўзбек тили эгалари бошқа қардош тиллар эгалари каби фақат битта лаҳжа (фақат қипчоқ ёки фақат ўғуз лаҳжаси)да сўзламайдилар. Ўзбек тили 3 лаҳжа товушларини ўзида бирлаштирган тилдир. Табиийки, қипчоқ лаҳжасидаги унли товушларнинг сони қарлуқ лаҳжасидаги унлилар сонидан фарқ қилади. Шунинг учун ҳар уч лаҳжа товушларини битта алифбода акс эттиришнинг имкони йўқ. Амалдаги алифбонинг тузувчилари унли товушларни белгилашда ана шу жиҳатни ҳисобга олган бўлсалар керак.
Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Яъни бугун жуда катта авлод 6 та унли ва 24 та ундош товушни акс эттирган алифбода савод чиқарди ва бу алифбода фикримизни ифода эта оляпмиз. Агар биз унлилар сонини 9 тага етказсак ва уларни алифбода муайян ҳарфлар билан акс эттирсак, нима бўлади? Бунда bir сўзидаги "i" товуши билан kiyik сўзидаги "i" товушини, “иккига ажратмоқ” маъноли bo‘l сўзидаги "o' " товуши билан “юз бермоқ” маъноли bo‘l сўзидаги "o‘ " товушини фарқлаб ёзиш кони машаққатга, лингвистик мушоҳадага айланади.
Амалдаги алифбонинг тегишлича ўзгартириш ва тўлдиришлар билан такомиллаштирилиши ёзув амалиётини осонлаштирилади, “Имло қоидаларида” истисноли ҳолатлар юзага келишининг олдини олади, миллий алифбомизнинг илмий-таълимий жиҳатдан пухта бўлишини таъминлайди ва пировардида мамлакатимизда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш борасидаги ишларни жадаллаштиради.