“Шимолий оқим” портлаши ҳақидаги ҳақиқат Ғарбга ноқулайликлар туғдирмоқда

© Foto : Danish DefenceМесто утечки на газопроводе "Северный поток -2".
Место утечки на газопроводе Северный поток -2. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2023
Oбуна бўлиш
Жаҳон ҳамжамияти Болтиқ денгизидаги ушбу яққол терактни унутмаслиги керак. Айбдорлар қачон ва қаерда бўлишидан қатъий назар барибир жазоланиши керак.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Бундан роппа-роса бир йил аввал Болтиқ денгизи тубида “Шимолий оқим” газ қувурлари портлатилган эди. Бир йил ичида тергов Европанинг бундай муҳим инфратузилма обектига ҳужум қилган жиноятчиларнинг ҳеч бўлмаганда изларини топиши мумкин эди.
Аммо Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу йилги якунларни шундай сарҳисоб қилди:

“Шимолий оқимлар" масаласига келсак, бу энг муҳим фактларга нисбатан кўзбўямачилик қилиш, кейинчалик улар ўзларининг геосиёсий схемаларини қуришлари учун навбатдаги ёлғонни қандай тайёрлаётганларига яна бир мисол <...>”.

Россия ташқи ишлар вазири, шунингдек, кўзбўямачилик қилинган яна шунга ўхшаш ҳолатларни мисол келтирди: Бучада тинч аҳолининг ўлдирилиши, Солсберидаги Скрипалларнинг заҳарланиши, Навальний иши, Тольятти — Одесса аммиак қувурининг портлаши ва бошқалар.
Бу ҳолатда, ҳар доимгидек, Ғарб ОАВлари гўёки бу “иш сирлигича қолмоқда” деб даъво қилишда давом этмоқда. Аниқ сабаблар мавжудлигига қарамай, АҚШ ҳукуматининг юқори мартабали амалдорларининг газ қувурлари тақдирига оид оммавий баёнотлари, кўплаб даҳшатли фактлар ва ҳатто Пулитцер мукофоти лауреати Сеймур Херш томонидан чуқур тергов олиб борилганига қарамай ҳақиқатни яширишмоқда. Аввалига Ғарб Хершнинг хулосаларини эътиборсиз қолдирмоқчи бўлди, кейин эса унда бир гап борлигини англаб, АҚШга қарши айбловларни Украинага ёки ундан ҳам яхшироқ, “украинапараст фаоллар”га ўтказишга қарор қилишди”.
Бундан ташқари, Херш терговини дискредитация қилишнинг асосий тактикаси бўйича Ғарб изоҳловчилари баъзи фактларни – НАТО раҳбари Йенс Столтенбергнинг таржимаи ҳоли каби тафсилотларни тушунтирмасдан Херш томонидан эслатиб ўтилганлиги кабилар туфайли танқид қилишмоқда. Аммо “украинапараст фаоллар” ҳақидаги бемаъни версиялар муаллифларига бундай саволларни бериш мумкинмас ва тафсилотларга тўхталиб бўлмайди.

Масалан, турли хил “беллингкэт”лар телефон ёзишмаларни ва музокараларни аниқлаш қобилияти тўсатдан йўқолди. Негадир улар Россияга қарши айбловлар ҳақида гап кетганда бу ишларни бир зумда бажаришар эди, лекин айбдор Европа ёки Украина бўлса уларнинг қобилиятлари бирдан йўқолиб қолади.

Ёки “Андромеда” яхтасида Шимолий оқимга яқинлашган украиналик ҳаваскор-диверсантларнинг биринчи версияси Германия давлат телеканаллари ва “Die Zeit” газетаси томонидан маълум қилинганлигини эслайлик. Кейин бу воқеа юзлаб Ғарб ОАВлари томонидан такрорланди. Биронтаси ҳам немис журналистлари бундай тафсилотларни, масалан, диверсант гуруҳидаги капитан, иккита ғаввос, иккита ёрдамчи ва шифокор ролларини тақсимлашни қаердан билақолди деб ҳайрон бўлмади! Ахир, бундай тафсилотларни фақат ушбу гуруҳ иштирокчилари билиши мумкин, деб тахмин қилиш мантиқан тўғри келади - бошқа ҳеч ким! Ёки тан олишимиз керакки, “сенсация” муаллифлари ҳаммасини ҳаводан олишади.
Шунга қараб, терговнинг кам сонли изоҳларига кўра, бу версия асосий ҳисобланади. Тўғри, денгиз тубида бундай мураккаб ишни оддий ҳавоскорлар қилиши мумкинлиги ҳақидаги ғоя бемаънилигини англаган терговчилар “давлат актори”нинг иштирокини тан олиш мумкин. Ғарб эътиборни Хершнинг хулосаларидан чалғитиш учун ҳатто Голландия разведка хизматлари Марказий разведка бошқармасини терактлардан бир неча ой олдин Украинанинг уларни амалга ошириш режалари ҳақида огоҳлантирган деган миш-мишларни тарқатишгача боради. Албатта, бу ерда ҳам ушбу версияларнинг муаллифлари муаммоларга дуч келишади.
Савол туғилади: агар АҚШда ҳам, Европада ҳам тайёрналаётган диверсия ҳақида ҳамма билган бўлса, нега уни олдини олишмади? Ҳа, албатта, ноқулай саволлар бериш мумкин эмас-ку!
Энди терговчилар ишни шу йил охиригача якунлашга умид қилишларини хурсандчилик билан айтишмоқда. Швеция пркурори Матс Люнгквистнинг бу сўзларини Ғарбда кўплаб ОАВлар такрорлади. Тўғри, улар йил охиригача унинг кимгадир айблов қўйиш ёки бошқа йўл билан терговни якунлаш ниятига ойдинлик киритмадилар. Яъни, ташкилот ишлар вазирлиги раҳбари айтганидек, кўзбўямачилик қилишди.
Бу уринишлар портлашлар йиллигига бағишланган БМТ Хавфсизлик кенгашини чақирган Россия томонидан фаол қаршилик кўрсатилади. Россияда Болтиқ денгизида ким қўпорувчилик уюштиргани ва амалга оширгани ҳақида шубҳа йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган. Аммо жаҳон ҳамжамияти бу яққол терактни унутмаслиги муҳим. Айбдорлар қачон ва қаерда бўлишидан қатъи назар барибир жазоланиши керак.
Янгиликлар лентаси
0