Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатлари янги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда

© Пресс-служба Законодательной палатыЗаседание Законодательной палаты Олий Мажлиса
Заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2023
Oбуна бўлиш
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палтасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқишди.
Қонун лойиҳаси Олий Мажлис палаталарининг фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, 13 та қонун ва 1 та кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.
Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:
Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
президентнинг тақдимига биноан бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда.
Бунда спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда.
Ўзбекистон Конституцияси қандай ўзгармоқда?
Депутатлар мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Конституция и другие кодексы республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Референдум — 2023
Янги таҳрирдаги Конституция қонунчилик миллий базасига жойлаштирилди
Янгиликлар лентаси
0