https://sputniknews.uz/20230925/nato-vakili-belgradni-bombardimon-qilishga-chaqirdi-39286068.html
НАТО вакили Белградни бомбардимон қилишга чақирди
НАТО вакили Белградни бомбардимон қилишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Косово ҳукумати ўтган якшанба куни аҳоли орасида сербларга қарши қаратилган кесикн "тозалаш" тадбири ўтказган. Сербияни яна қайноқ нуқтага айлантириш... 25.09.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-09-25T15:04+0500
2023-09-25T15:04+0500
2023-09-25T15:08+0500
сербия
косово
нато
ҳужум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/19/39273534_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_0b3e7aaf2a174c35ea5e62289beb1dfd.jpg
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. “НАТОни кенгайтириш бўйича Европа қўмитаси” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Гюнтер Фелингер альянсни Сербияга зарба беришга даъват қилди. РИА Новости хабарига асосан.Фелингернинг ўз позициясини тасдиқламаган ҳолда таъкидлашича, “Косовога қарши серб уруши” Баньскада бошланган.Косоводаги кескинлашувЎзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово Республикаси Бош вазири Альбин Курти якшанбага ўтар кечаси минтақа шимолида номаълум шахслар Косово полициясига қарата ўқ узганини таъкидлади. Унга кўра, отишма Лепосавич муниципалитетидаги Баньска қишлоғи яқинида соат 3:00 (Москва вақти билан 4:00) атрофида содир бўлган. Икки полициячи яраланган, улардан бири ҳалок бўлган. Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово президенти Вьоса Османи ҳужумда “серб жиноий гуруҳлари”ни айблади.Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республика полиция ходимлари ҳужумчиларни қидира бошлаган ва кейинроқ улардан бири ўлдирилгани ҳақида хабар берган. Агентлик минтақанинг шимолига “Ярин” ва “Брняк” назорат пунктлари орқали киришни ёпиб қўйганини таъкидлади. Шу билан бирга Курти полиция ўттиз нафар қуролли ҳужумчини қуршаб олганини ва уларни таслим бўлишга мажбур қилганини айтди.Якшанба куни Серб православ черковининг Раско-Призрен епархияси хабарига кўра, зирҳли машинада қуролланган шахслар ўрта асрлар Баньска православ монастири ҳудудига бостириб кирган.Сербия ҳукумати қошидаги Косово ва Метохия бўйича идора директори Петар Петкович 18 сентябрь куни маълум қилишича, Европа Иттифоқининг 3 июнь куни Косоводаги кескинликни камайтириш талабига қарамай, Приштина айби билан этник сабабларга кўра 22 воқеа содир бўлган.Минтақанинг шимолида норозилик намойишлариМай ойининг охиридан бери Косово серблари Звечан, Зубин-Поток, Лепосавич, Шимолий Косовска-Митровица муниципалитетларида Косово шимолидан ва Метохиядан косово-албан полициясининг махсус кучлари ва “мэрлар”ни олиб чиқиб кетишни талаб қилиб, норозилик намойишлари ўтказмоқда. Шунингдек, Брюсселда 2013 йилги келишувга кўра, минтақадаги янги муниципал сайловлар ҳақида гапиришдан олдин Серб жамоалари ҳамжамияти тузиш бўйича намойишлар давом этмоқда.Намойишларга сабаб 23 апрель куни маҳаллий серблар томонидан бойкот қилинган минтақа шимолида ўтказилган муниципал сайловлар натижаларига кўра, Косово-Албания ҳукуматининг Приштинадаги албан мэрларини ўрнатишга уриниши бўлган.
сербия
косово
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/19/39273534_449:0:2355:1429_1920x0_80_0_0_862c9dbed3d1d8e185a98e2cc676f7aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сербия, косово, нато, ҳужум
сербия, косово, нато, ҳужум
НАТО вакили Белградни бомбардимон қилишга чақирди
15:04 25.09.2023 (янгиланди: 15:08 25.09.2023) Косово ҳукумати ўтган якшанба куни аҳоли орасида сербларга қарши қаратилган кесикн "тозалаш" тадбири ўтказган. Сербияни яна қайноқ нуқтага айлантириш бошланганга ўхшайди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. “НАТОни кенгайтириш бўйича Европа қўмитаси” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Гюнтер Фелингер альянсни Сербияга зарба беришга даъват қилди. РИА Новости
хабарига асосан.
“Мен НАТОни зудлик билан Сербияга қарши интервенция тайёрлашга чақираман. Белградни ҳозироқ бомбардимон қилинг”, – деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Фелингернинг ўз позициясини тасдиқламаган ҳолда таъкидлашича, “Косовога қарши серб уруши” Баньскада бошланган.
Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово Республикаси Бош вазири Альбин Курти якшанбага ўтар кечаси минтақа шимолида номаълум шахслар Косово полициясига қарата ўқ узганини таъкидлади. Унга кўра, отишма Лепосавич муниципалитетидаги Баньска қишлоғи яқинида соат 3:00 (Москва вақти билан 4:00) атрофида содир бўлган. Икки полициячи яраланган, улардан бири ҳалок бўлган. Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово президенти Вьоса Османи ҳужумда “серб жиноий гуруҳлари”ни айблади.
Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республика полиция ходимлари ҳужумчиларни қидира бошлаган ва кейинроқ улардан бири ўлдирилгани ҳақида хабар берган. Агентлик минтақанинг шимолига “Ярин” ва “Брняк” назорат пунктлари орқали киришни ёпиб қўйганини таъкидлади. Шу билан бирга Курти полиция ўттиз нафар қуролли ҳужумчини қуршаб олганини ва уларни таслим бўлишга мажбур қилганини айтди.
Якшанба куни Серб православ черковининг Раско-Призрен епархияси хабарига кўра, зирҳли машинада қуролланган шахслар ўрта асрлар Баньска православ монастири ҳудудига бостириб кирган.
Сербия ҳукумати қошидаги Косово ва Метохия бўйича идора директори Петар Петкович 18 сентябрь куни маълум қилишича, Европа Иттифоқининг 3 июнь куни Косоводаги кескинликни камайтириш талабига қарамай, Приштина айби билан этник сабабларга кўра 22 воқеа содир бўлган.
Минтақанинг шимолида норозилик намойишлари
Май ойининг охиридан бери Косово серблари Звечан, Зубин-Поток, Лепосавич, Шимолий Косовска-Митровица муниципалитетларида Косово шимолидан ва Метохиядан косово-албан полициясининг махсус кучлари ва “мэрлар”ни олиб чиқиб кетишни талаб қилиб, норозилик намойишлари ўтказмоқда. Шунингдек, Брюсселда 2013 йилги келишувга кўра, минтақадаги янги муниципал сайловлар ҳақида гапиришдан олдин Серб жамоалари ҳамжамияти тузиш бўйича намойишлар давом этмоқда.
Намойишларга сабаб 23 апрель куни маҳаллий серблар томонидан бойкот қилинган минтақа шимолида ўтказилган муниципал сайловлар натижаларига кўра, Косово-Албания ҳукуматининг Приштинадаги албан мэрларини ўрнатишга уриниши бўлган.