https://sputniknews.uz/20230925/madaniy-meros-obektlari-bir-martalik-plastik-taqiq-39279464.html
Маданий мерос объектларига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади
Маданий мерос объектларига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади
Sputnik Ўзбекистон
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларга, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер махсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланади.
2023-09-25T12:44+0500
2023-09-25T12:44+0500
2023-09-25T12:44+0500
жамият
ўзбекистон
маданий бойликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38943567_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_6232c1e160386a3ccb56f134643679ea.jpg
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланиши мумкин. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги айрим қонунларга тегишли ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.Ҳужжат билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунни “табиатни тез йўқолиб кетмайдиган маҳсулотлар билан ифлосланишдан муҳофаза қилиш” (45.1) моддаси билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.Олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланган бир марталик пластик маҳсулотларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳам тегишли модда билан тўлдирилади. Унга кўра, юқорида келтирилган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқарганлик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 2 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдордаги қийматда содир этиш, — фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.Худди шундай ҳуқуқбузарлик кўп миқдордаги қийматда содир этиш — фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 25 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.Қонун лойиҳаси 7 октябргача муҳокамада бўлади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38943567_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_f24b1807f4f4f9dd1d7a15be82b1d232.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бир марталик пластик маҳсулотлар тақиқ ўзбекистон қонун маданий мерос объектлари
бир марталик пластик маҳсулотлар тақиқ ўзбекистон қонун маданий мерос объектлари
Маданий мерос объектларига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тегишли модда билан тўлдирилади.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланиши мумкин. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги айрим қонунларга тегишли ўзгартириш киритишни
таклиф қилмоқда. Ҳужжат билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунни “табиатни тез йўқолиб кетмайдиган маҳсулотлар билан ифлосланишдан муҳофаза қилиш” (45.1) моддаси билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.
Унга кўра, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларга, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер махсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланади.
Олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланган бир марталик пластик маҳсулотларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳам тегишли модда билан тўлдирилади. Унга кўра, юқорида келтирилган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқарганлик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 2 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдордаги қийматда содир этиш, — фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик кўп миқдордаги қийматда содир этиш — фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 25 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун лойиҳаси 7 октябргача муҳокамада бўлади.