“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони таъсис этилди

© Sputnik / Михаил ПалинчакПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2023
Oбуна бўлиш
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ҳукуматнинг 25 сентябрдаги қарори билан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ва олимлар тақдирланади.
© Huquqiy axborot“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони кўриниши
Нагрудной значок “Диний бағрикенглик”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2023
“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони кўриниши
Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- номзод ҳақида маълумотнома;
- номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);
- номзоднинг сўнгги 3 йил давомида диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома.
Кўкрак нишони ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1 млн 320 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Янгиликлар лентаси
0