Абайнинг ёшлигиАсл исми Иброҳим Қўнонбоев 1845-йилнинг 10-августида Қозоғистоннинг Еттисув вилоятига қарашли Чингизтоғ (ҳозирги Абай) туманида дунёга келган. Унинг отаси Қўнонбой Ўсконбой ўғли қозоқ уруғлари ичидаги бадавлат инсонлардан эди.Иброҳимнинг онаси ва бувиси ёшлигидан эркалатиб Абай (эҳтиёткор, уйчан маъносида) деб чақиришар эди. Кейинчалик бу ном шоирнинг тахаллусига айланади.Абай дастлабки таълимни ўз овулидаги мулладан олади, 10 ёшида отаси уни Еттисув (Семипалатинск) шаҳридаги мадрасага ўқишга юборади. У ерда Абай 3 йил давомида араб, форс тилларини ўрганади ҳамда эртак, афсона ва ҳикояларни ўқий бошлайди.Шунингдек Абай Шарқ мумтоз адабиётининг Фирдавсий, Саъдий, Хусрав Деҳлавий, Навоий, Фузулий, Бобур, Нодира асарлари билан танишади, уларнинг ғазалларини ёдлайди ва ҳатто ўзи ҳам уларнинг асарларига тақлидий шеърлар ёза бошлайди.1858 йилда, 13 ёшида Абай Шарқ адабиёти намоёндаларига бағишлаб ушуб шеърини ёзади:Фузулий, Шамсий, Сайқалий,Навоий, Саъдий, Фирдавсий,Хўжа Ҳофиз – бу хаммаси,Мадад бер, ё шуаро фариёд.Мадрасада ўқиган вақтларида Абай бир вақтнинг ўзида “Приходская школа” – черков ёнидага мактабда ҳам қатнаб туради. Бу ерда у рус тилини ўрганишга интилади. Рус тили келажакда унга рус адабиётининг буюк намуналарини мутолаа қилишга ёрдам беради.Лекин 13 ёшида отаси Қўнонбой Абайга эл бошқариш лавозимини олиб бериш мақсадида ўқишдан бўшатиб ўз овулига олиб кетади. Шу вақтдан бошлаб Абай овулдаги халқ бошқариш ишларига аралаша бошлайди. Иш фаолияти давомида Абай ҳаётнинг пасту баландини кўради, эл орасидаги зиддиятларни, зўравонлик ва қарама-қаршиликларнинг гувоҳи бўлади. Абай ўз ишида адолатга, халқ учун фойда келтиришга интилади, лекин атрофда уни қўллаб-қувватлайдиганлар топилмайди.1978 йилда жуда кўп қийинчиликлар, ва ўзига нисбатан ёғдирилган туҳматлардан сўнг Абай бўлисликдан (ҳокимликдан) бутунлай воз кечади. Кейинчалик Абайнинг бу кечинмалари унинг асарларида акс этади.Кўнглим қайтди дўстдан-да, душмандан-да, Алдамаган ким қолди тирик жонда? Олис-яқин қозоқнинг барин кўрдим, Ёлғиз-ярим бўлмаса онда-сонда.Кўнглим қайтди дўстдан-да, душмандан-да, Алдамаган ким қолди тирик жонда? Олис-яқин қозоқнинг барин кўрдим, Ёлғиз-ярим бўлмаса онда-сонда.Абай ижодиАбай мадрасада ўқиб юрган йилларидан бошлаб шеърлар ёза бошлайди, аммо отасидан чўчиб ҳеч кимга кўрсатмайди. У 19 ёшида ёзган “Алифбо” шеърида халқни маърифатга, илм олишга ундайди.28 ёшида бошқарув ишидан воз кечган Абай 40 ёшига келиб яна шеъриятга қайтади. Бу ёшида Абай Абай ҳар томонлама билимли, ҳаёт қийинчилигини кўрган, кенг дунёқараши шаклланган шахсга айланган эди.1886 йилдан бошлаб у шеъриятга астойдил киришади ва ўзининг энг чуқур мазмунли асарларини яратади.Шоир ўзининг "Қозоғим, шўрлик юртим, вайрон юртим", "Бойлар юрар молин қўрғалатиб", "Адашганнинг олди жўн", "Кўнглим қолди дўстдан ҳам, душмандан ҳам", "Сизга ким илм берар, ёнмай ётиб сўнсангиз", "Дунё ҳам, мол ҳам — илмга кўнгил берсангиз", “Илм топмай мақтанма”, “Ёшликда илм деб ўйладим”, “Интернатда ўқийди”каби ва бошқа шеърий асарларида халқни маданиятга, илм ва маърифатга, буюк инсоний фазилатларга даъват этади.Шунингдек, у ёшларни илм олишга ва тарбиявий характерга эга бўлган "Нақлия сўзлари", яъни насиҳатлар тўпламини яратади. 45 та катта-кичик ҳикоялардан иборат ушбу асарлар тўплами қозоқ халқининг олтин мероси ҳисобланади. Абай 1889 йилда "Қозоқ халқининг келиб чиқиши ҳақида мухтасар сўз" номли илмий-тарихий мақоласини ёзади.Абайдан бизгача 200 га яқин шеърий асарлари билан 3 та достон - "Искандар", "Азим ҳикояси", "Маъсуд" етиб келган.Абайнинг асарларида халқини илм-маърифатга, инсонийликка даъват этувчи ғоялар билан бир қаторда, соф муҳаббат, чин дўстлик ва эллар орасидаги биродарлик ғоялари ҳам куйланади.У ўз асарларида "дўстликсиз, муҳаббатсиз ҳаёт бўлиши мумкин эмас", "ҳаётда инсон инсонни севмасдан, жамият учун астойдил хизмат қилмасдан яхши яшаш мумкин эмас" - каби ғояларни илгари суради.Унинг "Йигитлар, ўйин арзон, кулги қиммат", "Эй муҳаббат, эй дўстлик", "Қиз сўзи", "Йигит сўзи", "Ошиқ сўзи - тилсиз сўз", "Баъзан тушар кўнглимга", "Ошиклик ва хуморлик - бу икки йўл", "Сен мени не эта- сан?...", "Ёшлик алангасиб қайдасан?" каби шеърлари шундай мавзуларга бағишланган.Абай шарқ мумтоз адабиёти билан бир қаторда рус адабиётининг буюк ижодкорлари, классик ва замонавий асарлари билан танишади. Хусусан, Белинский, Чернишевский, Добролюбов, Л. Толстой, А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов ва бошқалар асарларини ўқийди. Байрон, Гёте ва баъзи рус адабиёти намоёндаларининг асарларини қозоқ тилига таржима қилади.Абайнинг Пушкиннинг “Евгений Онегин” асари асосида битган “Татьянанинг қирдаги қўшиғи” номли туркум шеърлари қозоқ адабиётининг энг яхши намуналаридан бўлиб қолди.Абай устоз сифатида ҳам кўпгина ёш шоирларни тарбиялади, уларга ҳомийлик қилди. Шу ўринда ўғли Мағавиянинг (1863-1904) “Медғат Қосим”, Оқилбойнинг (1863-1904) “Қиссаи Юсуф” каби достонлари яққол мисол.Абай ўланчи ва бастакорМаълумки қозоқ халқида дўмбра билан ўлан айтувчи шоирлар (оқин) қадимдар мавжуд бўлган. Абай ўз замонининг ана шундай оқинларига ҳам юқори талаб қўяди ва маза-матрасиз шеърлар ёзиб юрган ижодкорларни кескин танқид қилади. Абай бастакор сифатида ҳам қозоқ халқи мусиқа тарихида “Саккиз аёқ”, “Айтдим салом, қаламқош”, “Мен кўрдим баланд қайин қулашин”, “Желсиз тунда ёриқ ой”, “Нечаро, қайтдим сездирмай” каби асарлари билан алоҳида ўрин эгаллайди. У ўз шеърларига халқ куйлари асосида куй басталаган. Абайгача қозоқ шеъриятида икки хил ўлан ўлчовлари мавжуд бўлган: “Қора ўлан” билан “Жф”дир. Шоир эса рус ва жаҳон шеъриятини чуқур ўрганиб ўланлар вазнини ўн еттитага етказди. Шу ўринда шоирнинг “Саккиз аёқ” шеъри билан 16 тармоқли “Сен мени нетасан?” асарини эслаш лозимдир.Абай меъросини ўрганишҚозоқ адиби, йирик сўз санъаткори Абай 1904 йил 6 июлда 59 ёшида вафот этди. Шоир вафотидан сўнг унинг умри билан ижодий санъати, фалсафаси, ижтимоий, эстетик кўз қарашлари, қозоқ назмидаги шеър тармоғи, мусиқий мероси хақидаги изланишларни ўз ичига олувчи абайшунослик йўналиши пайдо бўлди.Шу жумладан, Мухтор Авезов ўз умрининг каттагина қисмини Қўнонбоевнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганишга сарфлаб, у ҳақида кўп жилдли “Абай йўли” эпопеясини яратган. Адибнинг аксар асарлари ўзбек тилига Миртемир ва бошқа шоир, ёзувчилар томонидан ўгирилган.Маърифатпарвар шоирнинг асарлари биринчи марта Санкт-Петербургда “Қозоқ шоири Иброҳим Қўнонбой ўғлининг шеърлари” деган ном билан чоп этилган. Адибнинг насрий асарлари 1918 йилда Семипалатинскда, 1922 йилда “Танланган шеърлари” Тошкентда нашр қилинган.Бир сўз билан айтганда, Абай қозоқ адабиёти ва қозоқ тилига асос солди, қозоқ халқини бошқа халқлар маданиятидан баҳраманд қилди. Улкан адабий мероси, илм-маърифатга элтувчи, адолатни куйловчи шеърлари билан шарқ адабиёти юлдузлари қаторидан муносиб жой олди.Абайнинг адабий мероси ўзбек, татар, қирғиз, қорақалпоқ, турк, мўғул, хитой, чех тилларига таржима қилинган.
абай қўнонбоев кунанбаев ҳаёти ва ижоди асарлари шеърлари маълумот реферfт иншо абай кунанбай мәлімет abay qo'nonboyev hayoti va ijodi asarlari haqida she'rlari abay sherlari yoshlikdan bilim izlab abay nasihatlar asari haqida абай құнанбайұлы
абай қўнонбоев кунанбаев ҳаёти ва ижоди асарлари шеърлари маълумот реферfт иншо абай кунанбай мәлімет abay qo'nonboyev hayoti va ijodi asarlari haqida she'rlari abay sherlari yoshlikdan bilim izlab abay nasihatlar asari haqida абай құнанбайұлы
Иброҳимнинг онаси ва бувиси ёшлигидан эркалатиб Абай (эҳтиёткор, уйчан маъносида) деб чақиришар эди. Кейинчалик бу ном шоирнинг тахаллусига айланади.
Абай дастлабки таълимни ўз овулидаги мулладан олади, 10 ёшида отаси уни Еттисув (Семипалатинск) шаҳридаги мадрасага ўқишга юборади. У ерда Абай 3 йил давомида араб, форс тилларини ўрганади ҳамда эртак, афсона ва ҳикояларни ўқий бошлайди.
Шунингдек Абай Шарқ мумтоз адабиётининг Фирдавсий, Саъдий, Хусрав Деҳлавий, Навоий, Фузулий, Бобур, Нодира асарлари билан танишади, уларнинг ғазалларини ёдлайди ва ҳатто ўзи ҳам уларнинг асарларига тақлидий шеърлар ёза бошлайди.
1858 йилда, 13 ёшида Абай Шарқ адабиёти намоёндаларига бағишлаб ушуб шеърини ёзади:
Мадрасада ўқиган вақтларида Абай бир вақтнинг ўзида “Приходская школа” – черков ёнидага мактабда ҳам қатнаб туради. Бу ерда у рус тилини ўрганишга интилади. Рус тили келажакда унга рус адабиётининг буюк намуналарини мутолаа қилишга ёрдам беради.
Лекин 13 ёшида отаси Қўнонбой Абайга эл бошқариш лавозимини олиб бериш мақсадида ўқишдан бўшатиб ўз овулига олиб кетади. Шу вақтдан бошлаб Абай овулдаги халқ бошқариш ишларига аралаша бошлайди.
Иш фаолияти давомида Абай ҳаётнинг пасту баландини кўради, эл орасидаги зиддиятларни, зўравонлик ва қарама-қаршиликларнинг гувоҳи бўлади. Абай ўз ишида адолатга, халқ учун фойда келтиришга интилади, лекин атрофда уни қўллаб-қувватлайдиганлар топилмайди.
1978 йилда жуда кўп қийинчиликлар, ва ўзига нисбатан ёғдирилган туҳматлардан сўнг Абай бўлисликдан (ҳокимликдан) бутунлай воз кечади. Кейинчалик Абайнинг бу кечинмалари унинг асарларида акс этади.
Абай мадрасада ўқиб юрган йилларидан бошлаб шеърлар ёза бошлайди, аммо отасидан чўчиб ҳеч кимга кўрсатмайди. У 19 ёшида ёзган “Алифбо” шеърида халқни маърифатга, илм олишга ундайди.
28 ёшида бошқарув ишидан воз кечган Абай 40 ёшига келиб яна шеъриятга қайтади. Бу ёшида Абай Абай ҳар томонлама билимли, ҳаёт қийинчилигини кўрган, кенг дунёқараши шаклланган шахсга айланган эди.
1886 йилдан бошлаб у шеъриятга астойдил киришади ва ўзининг энг чуқур мазмунли асарларини яратади.
Қозоғим, шўрли юртим, вайрон юртим! Қоронғуда йўл топмай, ҳайрон юртим! Ёмон билан яхшини фарқ қилолмай, Оғзида ҳам қон, ҳам мой, сарсон юртим!
Шоир ўзининг "Қозоғим, шўрлик юртим, вайрон юртим", "Бойлар юрар молин қўрғалатиб", "Адашганнинг олди жўн", "Кўнглим қолди дўстдан ҳам, душмандан ҳам", "Сизга ким илм берар, ёнмай ётиб сўнсангиз", "Дунё ҳам, мол ҳам — илмга кўнгил берсангиз", “Илм топмай мақтанма”, “Ёшликда илм деб ўйладим”, “Интернатда ўқийди”каби ва бошқа шеърий асарларида халқни маданиятга, илм ва маърифатга, буюк инсоний фазилатларга даъват этади.
Шунингдек, у ёшларни илм олишга ва тарбиявий характерга эга бўлган "Нақлия сўзлари", яъни насиҳатлар тўпламини яратади. 45 та катта-кичик ҳикоялардан иборат ушбу асарлар тўплами қозоқ халқининг олтин мероси ҳисобланади.
Абай 1889 йилда "Қозоқ халқининг келиб чиқиши ҳақида мухтасар сўз" номли илмий-тарихий мақоласини ёзади.
Абайдан бизгача 200 га яқин шеърий асарлари билан 3 та достон - "Искандар", "Азим ҳикояси", "Маъсуд" етиб келган.
Абайнинг асарларида халқини илм-маърифатга, инсонийликка даъват этувчи ғоялар билан бир қаторда, соф муҳаббат, чин дўстлик ва эллар орасидаги биродарлик ғоялари ҳам куйланади.
У ўз асарларида "дўстликсиз, муҳаббатсиз ҳаёт бўлиши мумкин эмас", "ҳаётда инсон инсонни севмасдан, жамият учун астойдил хизмат қилмасдан яхши яшаш мумкин эмас" - каби ғояларни илгари суради.
Унинг "Йигитлар, ўйин арзон, кулги қиммат", "Эй муҳаббат, эй дўстлик", "Қиз сўзи", "Йигит сўзи", "Ошиқ сўзи - тилсиз сўз", "Баъзан тушар кўнглимга", "Ошиклик ва хуморлик - бу икки йўл", "Сен мени не эта- сан?...", "Ёшлик алангасиб қайдасан?" каби шеърлари шундай мавзуларга бағишланган.
Абай шарқ мумтоз адабиёти билан бир қаторда рус адабиётининг буюк ижодкорлари, классик ва замонавий асарлари билан танишади. Хусусан, Белинский, Чернишевский, Добролюбов, Л. Толстой, А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов ва бошқалар асарларини ўқийди. Байрон, Гёте ва баъзи рус адабиёти намоёндаларининг асарларини қозоқ тилига таржима қилади.
Абайнинг Пушкиннинг “Евгений Онегин” асари асосида битган “Татьянанинг қирдаги қўшиғи” номли туркум шеърлари қозоқ адабиётининг энг яхши намуналаридан бўлиб қолди.
Абай устоз сифатида ҳам кўпгина ёш шоирларни тарбиялади, уларга ҳомийлик қилди. Шу ўринда ўғли Мағавиянинг (1863-1904) “Медғат Қосим”, Оқилбойнинг (1863-1904) “Қиссаи Юсуф” каби достонлари яққол мисол.
Маълумки қозоқ халқида дўмбра билан ўлан айтувчи шоирлар (оқин) қадимдар мавжуд бўлган. Абай ўз замонининг ана шундай оқинларига ҳам юқори талаб қўяди ва маза-матрасиз шеърлар ёзиб юрган ижодкорларни кескин танқид қилади.
Абай бастакор сифатида ҳам қозоқ халқи мусиқа тарихида “Саккиз аёқ”, “Айтдим салом, қаламқош”, “Мен кўрдим баланд қайин қулашин”, “Желсиз тунда ёриқ ой”, “Нечаро, қайтдим сездирмай” каби асарлари билан алоҳида ўрин эгаллайди.
У ўз шеърларига халқ куйлари асосида куй басталаган. Абайгача қозоқ шеъриятида икки хил ўлан ўлчовлари мавжуд бўлган: “Қора ўлан” билан “Жф”дир. Шоир эса рус ва жаҳон шеъриятини чуқур ўрганиб ўланлар вазнини ўн еттитага етказди.
Шу ўринда шоирнинг “Саккиз аёқ” шеъри билан 16 тармоқли “Сен мени нетасан?” асарини эслаш лозимдир.
Қозоқ адиби, йирик сўз санъаткори Абай 1904 йил 6 июлда 59 ёшида вафот этди.
Шоир вафотидан сўнг унинг умри билан ижодий санъати, фалсафаси, ижтимоий, эстетик кўз қарашлари, қозоқ назмидаги шеър тармоғи, мусиқий мероси хақидаги изланишларни ўз ичига олувчи абайшунослик йўналиши пайдо бўлди.
Шу жумладан, Мухтор Авезов ўз умрининг каттагина қисмини Қўнонбоевнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганишга сарфлаб, у ҳақида кўп жилдли “Абай йўли” эпопеясини яратган. Адибнинг аксар асарлари ўзбек тилига Миртемир ва бошқа шоир, ёзувчилар томонидан ўгирилган.
Маърифатпарвар шоирнинг асарлари биринчи марта Санкт-Петербургда “Қозоқ шоири Иброҳим Қўнонбой ўғлининг шеърлари” деган ном билан чоп этилган. Адибнинг насрий асарлари 1918 йилда Семипалатинскда, 1922 йилда “Танланган шеърлари” Тошкентда нашр қилинган.
Бир сўз билан айтганда, Абай қозоқ адабиёти ва қозоқ тилига асос солди, қозоқ халқини бошқа халқлар маданиятидан баҳраманд қилди. Улкан адабий мероси, илм-маърифатга элтувчи, адолатни куйловчи шеърлари билан шарқ адабиёти юлдузлари қаторидан муносиб жой олди.
Менинг назаримда, аклли киши билан ақлсиз кишини ажратиб турадиган битта нарса бор.
Авваламбор, бандаси яратилгандан кейин, дунёдаги мавжуд нарсаларга қизиқмай иложи йўқ. Худди ана шу пайт унинг умрида энг қизиқ даври бўлиб эсида қолади. Шунда ақлли одам келгусида нафи тегадиган бир ишга меҳр қўйиб, ихлос билан ёпишар экан-у, бир кун унинг ана шу қизиққан нарсаси ўзининг севган касбига айланиб, кунига яраб, кўз кўрадиган, қулоқ эшитадиган, кўнгил севадиган бўларкан. Ниҳоят, шундай ўтган умрнинг ўкинчи ҳам бўлмас экан.
Ақлсиз киши нимаики кўрса - шунга ҳавас қилиб ва уларнинг бирортасини ҳам бошини тутолмай, не-не тил- лага топилмайдиган умрини ит азобида хор-зорлик би- лан ўтказиб юборар экан-у, кейинги ўкинчидан фойда чиқмас экан. У одам ўзини ёшлигида, бу ҳунар бўлмаса, у ҳунар, деб ўзини ҳар ишга қодир сезиб, у шохдан бу шох- га учиб-қўниб, гўё ёшлиги абадий тураверадигандай, бе- лининг қуввати, кўзининг нури кетиб қаримайдигандай кўринаркан-у, вақти келиб, тушуниб, бирор ишнинг боши- ни ушлайман, деганда, ёши ўтиб, кучи кетиб, қўлидан ҳеч нарса келмай қолар экан.
Кейин ҳар нарсага бир қизиқиш масаласи. Агар бирор нарсага қизиқсанг — бора-бора уни севиб қоларкансан, киши. Бир нарсани севишнинг ўзи ҳам бир дард бўларкан. Ана шу севган ишингга, касбингга етай-етай деб турганингда, одамда кандайдир бир мастлик, мағрурлик пайдо бўларкан. Маълумки, ҳар қандай мастлик кишининг айбини кўпрок юзага чиқарар, кўзларини шира бостирар, мағрурлантириб юборар экан. Ана шундай пайтда эслик одам эсини йўқотиб қўймай, акд-хушини бир жойга йигиб олиб, ўз касби-корининг этагидан маҳкам ушлар экан. Эссиз, овсар кишилар эса боши айланиб, кўзи тиниб, босар-тусар жойини билмай, ҳовлиқиб, бош яланг, эгар-тўқимсиз отини камчилайверар экан - мен шуни кўрдим.
Агарда сен ҳам ақлли кишиларнинг сафида бўлгинг келса, хар куни бир марта, ё ҳафтада бир марта, ҳеч бўлмаса ойида бир марта ўзингга ўзинг ҳисоб бер! Утган умринг- ни қандай ўтказибсан: на илмга, на жамиятга ва на ўзингга фойдали бирор иш қилибсанми? Ё эса кандай қилиб ўтказганлигингни ўзинг ҳам сезмай колибсанми?