https://sputniknews.uz/20230924/ozbekiston-va-hindistonning-kiyim-kechak-dizayniga-ixtisoslashgan-otmlari-hamkorlik-qiladi-39254999.html
Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг кийим-кечак дизайнига ихтисослашган ОТМлари ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг кийим-кечак дизайнига ихтисослашган ОТМлари ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Икки олий ўқув юрти ўртасида Англашув меморандуми имзолашга келишиб олинди.
2023-09-24T10:33+0500
2023-09-24T10:33+0500
2023-09-24T10:33+0500
ўзбекистон
ҳиндистон
отм
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36913931_38:168:1253:851_1920x0_80_0_0_b74cc808c1ea9d7abbf53cd5b3d4a507.png
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти ҳамда Ҳиндистон Енгил саноат вазирлиги ҳузуридаги Мода технологиялари миллий институти вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.Онлайн учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда ёш йигит-қизларнинг замонавий талаблар даражасида таълим олиши учун яратилаётган қулай имкониятлар, бозорда талаб юқори бўлган мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган янги олий ўқув юртлари фаолияти йўлга қўйилаётгани, бу соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги даражага кўтарилгани ҳақида маълумот тақдим этилди.Мода технологиялари миллий институти ўқув ишлар бўйича декани Судҳа Дингра мазкур олий ўқув маскани тўқимачилик ва мода саноати учун етук мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, қўшма лойиҳалар амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.Мода технологиялари миллий институти 1986 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакат тўқимачилик ва тикувчилик саноатини профессионал кадрлар билан таъминлашда етакчи мавқега эга.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36913931_132:147:1070:851_1920x0_80_0_0_1efb8b47ebff39a6c3f1dd27163781a5.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ҳиндистон
Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг кийим-кечак дизайнига ихтисослашган ОТМлари ҳамкорлик қилади
Икки олий ўқув юрти ўртасида Англашув меморандуми имзолашга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти ҳамда Ҳиндистон Енгил саноат вазирлиги ҳузуридаги Мода технологиялари миллий институти вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Онлайн учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда ёш йигит-қизларнинг замонавий талаблар даражасида таълим олиши учун яратилаётган қулай имкониятлар, бозорда талаб юқори бўлган мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган янги олий ўқув юртлари фаолияти йўлга қўйилаётгани, бу соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги даражага кўтарилгани ҳақида маълумот тақдим этилди.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти биринчи проректори Улуғбек Абдуллаев институт фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида сўзлаб бериб, ҳамкорликнинг истиқболли жиҳатларига эътибор қаратди. Мода технологиялари миллий институти билан малакали ёш кадрларни тарбиялашда биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар тақдим қилинди.
Мода технологиялари миллий институти ўқув ишлар бўйича декани Судҳа Дингра мазкур олий ўқув маскани тўқимачилик ва мода саноати учун етук мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, қўшма лойиҳалар амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.
Мулоқот чоғида ўзбекистонлик талабалар учун ўқув курслари ташкил этиш, таълим жараёнига илғор ва замонавий технологиялар жорий қилиш, талаба ва ўқитувчилар алмашув дастурларини уюштириш ва бошқа тадбирлар ҳақида ўзаро фикр алмашилди. Икки олий ўқув юрти ўртасида Англашув меморандуми имзолашга келишиб олинди.
Мода технологиялари миллий институти 1986 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакат тўқимачилик ва тикувчилик саноатини профессионал кадрлар билан таъминлашда етакчи мавқега эга.