Йилнинг энг яхши боғча тарбиячилари аниқланди — улар қанча миқдорда пул мукофоти олади?

© Министерство дошкольного и школьного образования республики УзбекистанЙилнинг энг яхши боғча тарбиячилари аниқланди.
Йилнинг энг яхши боғча тарбиячилари аниқланди.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2023
Oбуна бўлиш
“Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2023” касбий кўрик-танлов ғолибига 12 млн сўм пул мукофоти берилди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда йилнинг энг яхши боғча тарбиячилари аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Мактабгача таълим агентлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2023” касбий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.
© Министерство дошкольного и школьного образования республики УзбекистанЙилнинг энг яхши боғча тарбиячилари аниқланди.
Награждены лучшее воспитатели года  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2023
Йилнинг энг яхши боғча тарбиячилари аниқланди.
Танлов ғолиблари қуйидаги олтита номинация бўйича аниқланди.
Энг яхши методист;
Энг яхши фидокор тарбиячи;
Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи;
Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи;
Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи;
Энг яхши маънавий камолотга етакловчи тарбиячи.
20-21 сентябрь кунлари ўтказилган танловнинг республика босқичи иштирокчилари 3 та шарт асосида беллашди. Шундан, 6 та номинация бўйича 18 нафар иштирокчи 1-,2-, ва 3- ўринларни эгаллади.
© Министерство дошкольного и школьного образования республики УзбекистанЙилнинг энг яхши боғча тарбиячилари аниқланди.
Награждены лучшее воспитатели года  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2023
Йилнинг энг яхши боғча тарбиячилари аниқланди.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар ҳамда қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланди:
1- ўрин - 12 млн сўм;
2- ўрин - 8 млн сўм;
3- ўрин - 5 млн сўм.
Августда бўлиб ўтган кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичида жами 9 146 нафар давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган юқори малакали методист ва тарбиячилар иштирок этди. Шундан 912 нафари вилоят босқичига йўлланма олишган. Танловнинг республика босқичига жами 82 нафар иштирокчи йўлланма олиб, ғолибликни қўлга киритиш учун ўзаро беллашган.
Янгиликлар лентаси
0