Тошкентнинг қатор туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилди — манзиллар

© Sputnik / Павел ЛисицынГаз плитаси
Газ плитаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг Миробод, Чилонзор, Учтепа туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Миробод, Чилонзор ва Учтепа туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги “Ҳудудгаз Пойтахт”га таяниб хабар берди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Миробод, Чилонзор, Учтепа туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Қуйидаги туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади:
Миробод туманида 10:00 дан 17:00 гача: Байналминал маҳалласи 7-берк Мироншоҳ, Берк-Оқйўл кўчалари, улгуржи истеъмолчилар — 2 та.
Чилонзор туманида 10:00 дан 18:00 гача: Лутфий маҳалласи, 1- Қатортол маҳалласи, Нафосат маҳалласи, Диёр маҳалласи, Қатортол маҳалласи. Чўпон ота маҳалласи, Боғзор маҳалласи, Оқтепа маҳалласи, улгуржи истеъмолчилар — 34 та.
Учтепа туманида 10:00 дан 18:00 гача: Гузар маҳалласи, Кўҳна Чўпон ота маҳалласи, Боғистон маҳалласи, улгуржи истеъмолчилар — 23 та.
Янгиликлар лентаси
0