Тошкентда Россия таълими кўргазмаси бошланди – видео

© Sputnik/Рамиз БахтияровВ Ташкенте открылась выставка российского образования.
В Ташкенте открылась выставка российского образования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2023
Oбуна бўлиш
Олег Мальгинов Россия таълими бўлажак талабалар учун келажакка йўл очиши ва кўплаб нарсаларни беришини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрида 22-23 сентябрь кунлари Россотрудничество кўмагидаги Россия таълими кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада Россиянинг 53 та олийгоҳлари ўз таълим дастурлари билан таништиради, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ва Россотрудничество раҳбари ўринбосари Павел Шевцов ва Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова қатнашишди.
Бу кўргазма-ярмарканинг асосий мақсади – олий таълим соҳасида эришилган ютуқларни кўрсатиш ва мактаб битирувчиларини Россия таълим дастурлари билан таништириш.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
1/4

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

© Sputnik/Рамиз Бахтияров

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
2/4

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

© Sputnik/Рамиз Бахтияров

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
3/4

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

© Sputnik/Рамиз Бахтияров

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
4/4

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

1/4

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

2/4

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

3/4

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

4/4

Тошкентдаги Россия таълими кўргазмаси

Мальгинов Россия таълими бўлажак талабалар учун келажакка йўл очиши ва кўплаб нарсаларни беришини таъкидлади.
“Ўзбекистонлик талабалар Россия таълимини олаётганлар орасида биринчи ўринлардан бирини эгаллайди. Россияда ҳозир Ўзбекистондан бўлган 75 минг нафар талаба таълим олмоқда. Ўйлайманки, улар сони яна ортади”, - деди Россия элчиси.
Россотрудничество раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, кўргазма ўзбекистонлик талабаларни Россия Федерациясининг турли университетлари, таълим дастурлари билан яқиндан таништиради.
“Ўзбекистонликлар Россия Федерацияси тақдим этаётган барча имкониятларни кўриши муҳим. Улар Россиядаги энг яхши олийгоҳлардан бирида таълим олиб, ўз давлатини ривожлантиришда ҳисса қўшиши биз учун муҳим”, - деди Шевцов.
"Россия таълими. Тошкент-2023" кўргазмаси 23 сентябргача давом этади. Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 47 (Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО)нинг Тошкент филиали). Метро: "Буюк ипак йўли" бекати.
Sputnik кўргазманинг ахборот ҳамкори.
Посол России в Узбекистане Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Мальгинов: Россия таълими - бу бренд
Янгиликлар лентаси
0