Бугун Тошкентнинг Миробод ва Яшнобод туманларидаги айрим кўчаларда "свет" бўлмайди

© unsplash/Sixteen Miles OutЛампочка.
Лампочка.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг иккита туманидаги кўчаларда электр таъминоти соат 09:00дан соат 17:00гача вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Миробод ва Яшнобод туманларининг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яшнобод тумани: "Янги давр" ва "Уч чинор" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Миробод тумани: "Фаровон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0