Профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари санаси аниқ бўлди

© Sputnik/Рамиз БахтияровТест синовлари, архив сурат
Тест синовлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2023
Oбуна бўлиш
Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фандан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. 2023/2024-ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га кириш тест синовлари 26–29 сентябрь кунлари 2 сменада ўтказилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Бунда тест синовлари:
1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи)дан ўтказилади.
Унда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.
Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:
- 1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл);
- 2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл);
- мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.
Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралшган.
Янгиликлар лентаси
0