https://sputniknews.uz/20230922/avtomobilsiz-kun-ekologiya-vazirligi-jamoat-transporti-39190888.html
Автомобилсиз кун: Экология вазирлиги барчани жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди
Автомобилсиз кун: Экология вазирлиги барчани жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Экология вазирлиги бугун шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипеддан фойдаланишга чақирди.
2023-09-22T08:55+0500
2023-09-22T08:55+0500
2023-09-22T11:48+0500
жамият
ўзбекистон
автомобил
оммавий тадбир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1b/26566294_0:46:1024:622_1920x0_80_0_0_23e5ba7b3dd6261d89691d620ffca494.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” сифатида нишонланади, дея хабар берди Экология вазирлиги.Айтилишича, мазкур кунни нишонлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ амалга оширилади."Автомобилсиз кун"ни ўтказишдан асосий мақсад автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ҳисса қўшишдан иборат. Шунингдек, пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш мақсад қилинган.Эслатиб ўтамиз, апрел ойида пойтахтнинг турли ҳудудларида "Автомобилсиз кун" тадбирлари ўтказилганди. Дунёда "Автомобилсиз кун" тадбири 1995 йилдан буён ўтказилади. Жаҳон узра оммалашганганига эса 23 йил бўлди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1b/26566294_68:0:956:666_1920x0_80_0_0_5cad01eecc1c43c9cba11ee9cfe159cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон автомобилсиз кун нишонлаш экология вазирлиги шахсий автомобиль жамоат транспорти метро, велосипед
ўзбекистон автомобилсиз кун нишонлаш экология вазирлиги шахсий автомобиль жамоат транспорти метро, велосипед
Автомобилсиз кун: Экология вазирлиги барчани жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди
08:55 22.09.2023 (янгиланди: 11:48 22.09.2023) Экология вазирлиги барчани бугун шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипеддан фойдаланишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” сифатида нишонланади, дея хабар берди
Экология вазирлиги. Айтилишича, мазкур кунни нишонлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ амалга оширилади.
“Вазирлик барчани "Автомобилсиз кун"га бефарқ бўлмасликка, шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситаларидан фойдаланишга чақиради”, — дейилади хабарда.
"Автомобилсиз кун"ни ўтказишдан асосий мақсад автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ҳисса қўшишдан иборат. Шунингдек, пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш мақсад қилинган.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида пойтахтнинг турли ҳудудларида "Автомобилсиз кун"
тадбирлари ўтказилганди. Дунёда "Автомобилсиз кун" тадбири 1995 йилдан буён ўтказилади. Жаҳон узра оммалашганганига эса 23 йил бўлди.