https://sputniknews.uz/20230921/rossiya-kapital-oqimi-dost-davlatlar-nazorat-39164250.html
Россия дўст давлатлар орқали чиқиб кетаётган капитал оқимини назоратга олмоқчи
Россия дўст давлатлар орқали чиқиб кетаётган капитал оқимини назоратга олмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Россия молия органлари капитал оқимини чеклаш учун валюта назорати бўйича баъзи чораларни қайтадан жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат молия вазири ўринбосари Алексей Моисеев Давлат думасидаги йиғилишда маълум қилди.
2023-09-21T13:32+0500
2023-09-21T13:32+0500
2023-09-21T16:41+0500
россия
дўст давлатлар
пул
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/15/39163034_0:200:3072:1928_1920x0_80_0_0_0cc5a07b4738db4f05363a252c7f3da3.jpg
ТАШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия молия органлари дўст давлатлар орқали чиқиб кетаётган капитал оқимини чеклаш учун баъзи валюта чекловларини қайтадан жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат молия вазири ўринбосари Алексей Моисеев Давлат думасидаги йиғилишда маълум қилди.Унинг тушунтиришича, бу чора-тадбирларнинг қайси бири амалга оширилиши ҳозирча аниқ эмас, умуман олганда, улар дўст давлатлар орқали Россиядан чиқиб кетаётган капитал оқимини назорат қилишга қаратилган.Ишлаб чиқилаётган ечимлар валюта курсининг қисқа муддатли тебранишларини барқарорлаштиришга ёрдам беради, дея хулоса қилди Моисеев.Кейинчалик Росссия Марказий банки раиси ўринбосари Алексей Заботкин регулятор ҳали ҳам янги валюта чекловларини жорий этишни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади. Унинг тушунтиришича, ҳозир амалда бўлган чоралар “бизга қўйилган чекловларга нисбатан” симметрик бўлиб қолмоқда.Молия вазири Антон Силуанов сентябрь ойи бошида айтганидек, Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк валюта назорати механизмини қўллашда консенсус изламоқда. Унинг сўзларига кўра, агар илгари Россия Банки ушбу чораларни қатъий талаб қилган, Молия вазирлиги эса “кўпроқ либерал” бўлган бўлса, энди Молия вазирлиги валюта оқимларини назорат қилиш чораларини кучайтиришни талаб қилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/15/39163034_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_d47300a5b8fc9ca9d323848ec7726f51.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия капитал оқим дўст давлатлар валюта назорати
россия капитал оқим дўст давлатлар валюта назорати
Россия дўст давлатлар орқали чиқиб кетаётган капитал оқимини назоратга олмоқчи
13:32 21.09.2023 (янгиланди: 16:41 21.09.2023) Россияда валюта назоратини тиклашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар кўриб чиқилмоқда.
ТАШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия молия органлари дўст давлатлар орқали чиқиб кетаётган капитал оқимини чеклаш учун баъзи валюта чекловларини қайтадан жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат молия вазири ўринбосари Алексей Моисеев Давлат думасидаги йиғилишда маълум қилди.
“Валюта назоратини тиклашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар кўриб чиқилмоқда. Ҳозир уларни номини маълум қилишни истамайман, чунки чора-тадбирлар ҳали муҳокама қилинмоқда”, — деди амалдор. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Унинг тушунтиришича, бу чора-тадбирларнинг қайси бири амалга оширилиши ҳозирча аниқ эмас, умуман олганда, улар дўст давлатлар орқали Россиядан чиқиб кетаётган капитал оқимини назорат қилишга қаратилган.
Ишлаб чиқилаётган ечимлар валюта курсининг қисқа муддатли тебранишларини барқарорлаштиришга ёрдам беради, дея хулоса қилди Моисеев.
Кейинчалик Росссия Марказий банки раиси ўринбосари Алексей Заботкин регулятор ҳали ҳам янги валюта чекловларини жорий этишни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади. Унинг тушунтиришича, ҳозир амалда бўлган чоралар “бизга қўйилган чекловларга нисбатан” симметрик бўлиб қолмоқда.
Молия вазири Антон Силуанов сентябрь ойи бошида айтганидек, Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк валюта назорати механизмини қўллашда консенсус изламоқда. Унинг сўзларига кўра, агар илгари Россия Банки ушбу чораларни қатъий талаб қилган, Молия вазирлиги эса “кўпроқ либерал” бўлган бўлса, энди Молия вазирлиги валюта оқимларини назорат қилиш чораларини кучайтиришни талаб қилмоқда.