Қорабоғда россиялик тинчликпарвар аскарлар ўлимида гумонланувчилар қўлга олинди

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишРоссийские миротворцы в Нагорном Карабахе
Российские миротворцы в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2023
Oбуна бўлиш
Россиялик аскарлар ўлими муносабати билан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, воқеа чуқур ўрганилиши ва ҳамма айбдорлар жазоланишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Тоғли Қорабоғда россиялик тинчликпарвар кучларининг ўлимида гумонланувчилар қўлга олинди, деб хабар берди Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидан биридаги ишончли манба. РИА Новости хабарига асосан.

“Жиноятда биринчи гумонланувчилар қўлга олинди”, - деди у.

Шунингдек, россиялик ҳарбийларнинг ўлимида айбдор бўлган Озарбайжон Қуролли кучлари корпуси қўмондони ўз вазифасидан четлаштирилди, дея қўшимча қилди манба.
Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни Тоғли Қорабоғдаги Жанятоғ қишлоғи яқинида Россия тинчликпарвар кучлари бўлган машина ўққа тутилган ва ундаги ҳарбийлар ҳалок бўлган эди. Воқеа жойида терговчилар иш олиб бормоқда, Россия ва Озарбайжон бош прокуратуралари алоқада.
Бугун Илҳом Алиев Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, россиялик тинчликпарварларнинг ўлими муносабати билан узр сўради. Шунингдек, у ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатишни таклиф қилган. Алиев воқеа чуқур ўрганилиши ва барча айбдорлар жазоланишини маълум қилди.
Россия тинчликпарвар кучлари 2020 йил 10 ноябрдаги Озарбайжон-Арманистон-Россия уч томонлама келишувига мувофиқ Қорабоғда контингент алоқа чизиғи ва Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилган эди. Уларинг умумий сони 1960 нафар ҳарбий хизматчини ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0