https://sputniknews.uz/20230921/ozbekiston-krevetka-etishtirish-39171146.html
Хитой Ўзбекистонда креветка етиштиришни йўлга қўймоқчи
Хитой Ўзбекистонда креветка етиштиришни йўлга қўймоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Хитой компанияси Ўзбекистонда креветка етиштиришнинг 4 хил усулини қўлламоқчи.
2023-09-21T15:06+0500
2023-09-21T15:06+0500
2023-09-21T15:49+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
тадбиркор
балиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/15/39173900_0:128:3187:1920_1920x0_80_0_0_cb1afb3fbee5c552a73825586dfce2fa.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистонда креветка (майда қисқичбақа) етиштириш йўлга қўйилади, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.Қишлоқ хўжалиги вазирлигида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раҳбарияти ҳамда Хитойнинг “Shandong Youfa Group” компанияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.Учрашувда Ўзбекистонда креветкани саноат усулида етиштиришни йўлга қўйиш масаласига эътибор қаратилди. Хитойлик экспертларга Ўзбекистонда креветка етиштириш учун мавжуд шарт-шароитлар, табиий ва сунъий сув ҳавзалари, сув ҳажми ва шўрлик даражаси каби зарурий маълумотлар тақдим этилди.Айтилишича, ушбу 4 хил услубда креветка боқишнинг негизида сувни сунъий тарзда шўрлатиш ётади.Хитой компанияси директорининг айтишича сунъий тарзда шўрлатилган сувда креветка боқилгандан сўнг артемия балиғини ҳам боқиш кўзда тутилган.Таъкидланишича, хорижлик экспертлар Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳамда “Xorrot fish house” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишишди.Учрашув сўнгида Ўзбекистонда креветка етиштиришда зарурий технологиялар ҳамда балиқчилик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишилди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/15/39173900_228:0:2957:2047_1920x0_80_0_0_4ac9581b9837b82071d5925eed6680ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой ўзбекистонда креветка майда қисқичбақа ўзбекбалиқсаноат shandong youfa group балиқчилик илмий-тадқиқот институти “xorrot fish house”
хитой ўзбекистонда креветка майда қисқичбақа ўзбекбалиқсаноат shandong youfa group балиқчилик илмий-тадқиқот институти “xorrot fish house”
Хитой Ўзбекистонда креветка етиштиришни йўлга қўймоқчи
15:06 21.09.2023 (янгиланди: 15:49 21.09.2023) Хитой компанияси Ўзбекистонда майда қисқичбақа етиштиришнинг 4 хил усулини қўлламоқчи.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистонда креветка (майда қисқичбақа) етиштириш йўлга қўйилади, дея хабар берди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раҳбарияти ҳамда Хитойнинг “Shandong Youfa Group” компанияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда креветкани саноат усулида етиштиришни йўлга қўйиш масаласига эътибор қаратилди. Хитойлик экспертларга Ўзбекистонда креветка етиштириш учун мавжуд шарт-шароитлар, табиий ва сунъий сув ҳавзалари, сув ҳажми ва шўрлик даражаси каби зарурий маълумотлар тақдим этилди.
“Музокаралар чоғида Хитой компанияси вакиллари Ўзбекистонда креветка етиштиришнинг 4 хил усулини қўлламоқчи эканликларини айтиб ўтишди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, ушбу 4 хил услубда креветка боқишнинг негизида сувни сунъий тарзда шўрлатиш ётади.
Хитой компанияси директорининг айтишича сунъий тарзда шўрлатилган сувда креветка боқилгандан сўнг артемия балиғини ҳам боқиш кўзда тутилган.
Таъкидланишича, хорижлик экспертлар Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳамда “Xorrot fish house” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишишди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистонда креветка етиштиришда зарурий технологиялар ҳамда балиқчилик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишилди.