Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳи президенти билан учрашув ўтказди — муҳокама этилган масалалар

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашув ўтказди
Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашув ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2023
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 20 сентябрь куни, Нью-Йорк шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида Мирзиёев Ажай Бангани Жаҳон банки гуруҳи президенти лавозимида иш бошлагани билан табриклади ҳамда унинг раҳбарлигида банк ривожланаётган мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ривожланишига фаол кўмаклашишни давом эттиришига ишонч билдирди.

Хусусийлаштириш ва самарали давлат бошқаруви соҳаларида банкнинг экспертлик ва техник кўмагини кенгайтириш, карбонсизлаштириш, муқобил энергетика, инфратузилма ва коммуникациялар, сув таъминоти бўйича лойиҳаларни молиялаштириш ва уларга хусусий инвестициялар, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш ҳамда Трансафғон темир йўлини қуриш каби стратегик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ажай Банга, ўз навбатида, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини юқори баҳолаб, ўзаро манфаатли шерикликни бундан буён ҳам ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Банкнинг дунё бизнеси етакчи вакилларидан иборат Маслаҳат кенгаши Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиши тўғрисида келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0