https://sputniknews.uz/20230920/tovar-belgilarini-royxatdan-otkazish-davlat-xizmati-39148652.html
Товар белгиларини рўйхатдан ўтказишда давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди
Товар белгиларини рўйхатдан ўтказишда давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани топшириш бўйича ҳаракатлар талабнома берувчи томонидан бевосита ёки вакили орқали амалга оширилади. Шунга кўра, давлат хизматидан фойдаланиш учун ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома топширилади. Сўнг талабнома берувчи 3 ой давомида талабнома топшириш учун патент божи тўловини амалга ошириши керак.
2023-09-20T19:08+0500
2023-09-20T19:08+0500
2023-09-20T19:08+0500
жамият
товар
ўзбекистон
ягона интерактив давлат хизматлари портали
давлат хизматлари агентлиги (дха)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33538495_0:308:3072:2036_1920x0_80_0_0_7f1305c6f436e523be316e4e6bbffdd2.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ҳукуматнинг 19 сентябрдаги қарори билан Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Регламентга кўра, мазкур давлат хизмати Адлия вазирлиги (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани топшириш бўйича ҳаракатлар талабнома берувчи томонидан бевосита ёки вакили орқали амалга оширилади.Шунга кўра, давлат хизматидан фойдаланиш учун ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома топширилади.Сўнг талабнома берувчи 3 ой давомида талабнома топшириш учун патент божи тўловини амалга ошириши керак.Патент божи тўлангач, талабнома қабул қилиниб, унинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарнома талабнома берувчига юборилади.Интеллектуал мулк маркази талабнома келиб тушган санадан 30 кун давомида талабноманинг расмий экспертизасини амалга оширади.Регламентга кўра, жумладан, қуйидагилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:- давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;- товар ва унинг тайёрловчиси тўғрисидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;- жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33538495_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_f14e46ee8c5e1478221d996334d8a2e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш давлат хизмати
товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш давлат хизмати
Товар белгиларини рўйхатдан ўтказишда давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди
Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани топшириш бўйича ҳаракатлар талабнома берувчи томонидан бевосита ёки вакили орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ҳукуматнинг 19 сентябрдаги қарори билан Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти
тасдиқланди. Регламентга кўра, мазкур давлат хизмати Адлия вазирлиги (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани топшириш бўйича ҳаракатлар талабнома берувчи томонидан бевосита ёки вакили орқали амалга оширилади.
Шунга кўра, давлат хизматидан фойдаланиш учун ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома топширилади.
Сўнг талабнома берувчи 3 ой давомида талабнома топшириш учун патент божи тўловини амалга ошириши керак.
Патент божи тўлангач, талабнома қабул қилиниб, унинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарнома талабнома берувчига юборилади.
Интеллектуал мулк маркази талабнома келиб тушган санадан 30 кун давомида талабноманинг расмий экспертизасини амалга оширади.
Регламентга кўра, жумладан, қуйидагилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:
- давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;
- товар ва унинг тайёрловчиси тўғрисидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
- жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар.