Шавкат Мирзиёев ФИФА раҳбари Жанни Инфантино билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Шавката Мирзиёева с главой ФИФА Джанни Инфантино
Встреча Шавката Мирзиёева с главой ФИФА Джанни Инфантино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2023
Oбуна бўлиш
ФИФА раҳбари Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси ва таълим базаси яратиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Халқаро Футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистонда ФИФАнинг йирик халқаро тадбирларини, жумладан аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги биринчиликларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учашув чоғида, ФИФА раҳбари Шавкат Мирзиёевга унинг исми ёзилган футбол тўпини совға қилди.
Мирзиёев Жанни Инфантинони 2023 йилги футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Инфантино Ўзбекистонни 2024 йилда футзал бўйича илк бор жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан табриклади ва унинг юқори савияда ўтказилишига муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, ФИФА раҳбари Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва таълим базасини яратиш борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.
Янгиликлар лентаси
0