Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил этилади

© Depositphotos.com / MacorКарате. Иллюстративное фото
Карате. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2023
Oбуна бўлиш
Каратэ ассоциацияси Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг ҳуқуқий вориси бўлади.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси негизида Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил этилади. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Каратэ спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Каратэ ассоциацияси Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Каратэ ассоциацияси Халқаро каратэ федерацияси (WKF) томонидан ўрнатилган талаб ва қоидалар асосида Ўзбекистонда каратэ спорт турлари бўйича барча федерация ва ассоциациялар фаолиятини бирлаштиради ҳамда улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этади.
Жисмоний имконияти чекланганлар ёшлар ўртасида паракаратэни ривожлантириш ва уларнинг бу борадаги иқтидорини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси тизимида паракаратэ бўлими ташкил этилади.
Жойларда каратэ (спорт турини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида Ўзбекистон каратэ ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0