https://sputniknews.uz/20230920/mirziyoev-c51-format-birinchi-sammit-39121861.html
Мирзиёев “C5+1” форматидаги биринчи саммитда иштирок этди — муҳокама этилган масалалар
Мирзиёев “C5+1” форматидаги биринчи саммитда иштирок этди — муҳокама этилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Учрашув якунида минтақа мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги ўзаро англашувни янада чуқурлаштириш ва амалий шерикликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди.
2023-09-20T08:53+0500
2023-09-20T08:53+0500
2023-09-20T11:55+0500
сиёсат
ақш
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/14/39121460_0:83:1280:804_1920x0_80_0_0_5c93bf6d72db3f066799c0cd1fcd1cd0.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммитида иштирок этди. Тадбирда, АҚШ президенти Жозеф Байден, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди. Муҳокама этилган масалалар:Саммитда саккиз йил муқаддам Самарқанд шаҳрида ташкил этилган “С5+1” формати Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқот, барча соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдонга айлангани таъкидланди.Савдо-инвестициявий фаолиятни кучайтириш, лойиҳавий ҳамкорликни йўлга қўйиш, минтақада транспорт йўлакларини ривожлантириш, “яшил” кун тартибини илгари суриш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлаш, таълим дастурларини кенгайтириш, Афғонистондаги вазиятнинг тинч йўл билан ҳал этилишига кўмаклашиш каби бутун минтақа ривожи учун стратегик аҳамиятга эга устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилди.Учрашув якунида минтақа мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги ўзаро англашувни янада чуқурлаштириш ва амалий шерикликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/14/39121460_7:141:798:734_1920x0_80_0_0_51d3d83139382a37d34e16dc4cf80e7a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев “c5+1” форматидаги биринчи саммит тадбирда, ақш президенти жозеф байден, қозоғистон президенти қасим-жомарт тоқаев, қирғиз республикаси президенти садир жапаров, тожикистон президенти эмомали раҳмон туркманистон президенти сердар бердимуҳамедов
шавкат мирзиёев “c5+1” форматидаги биринчи саммит тадбирда, ақш президенти жозеф байден, қозоғистон президенти қасим-жомарт тоқаев, қирғиз республикаси президенти садир жапаров, тожикистон президенти эмомали раҳмон туркманистон президенти сердар бердимуҳамедов
Мирзиёев “C5+1” форматидаги биринчи саммитда иштирок этди — муҳокама этилган масалалар
08:53 20.09.2023 (янгиланди: 11:55 20.09.2023) Учрашув якунида минтақа мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги ўзаро англашувни янада чуқурлаштириш ва амалий шерикликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммитида
иштирок этди. Тадбирда, АҚШ президенти Жозеф Байден, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди.
Муҳокама этилган масалалар:
савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтириш истиқболлари;
энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш;
терроризм ва трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашиш.
Саммитда саккиз йил муқаддам Самарқанд шаҳрида ташкил этилган “С5+1” формати Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқот, барча соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдонга айлангани таъкидланди.
"Давлат раҳбари Марказий Осиё минтақасида дўстлик, ўзаро англашув ва шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани, бу кенг ҳамкорлик учун янги ва ноёб имкониятлар яратаётганини юксак баҳолади", — дейилади хабарда.
Савдо-инвестициявий фаолиятни кучайтириш, лойиҳавий ҳамкорликни йўлга қўйиш, минтақада транспорт йўлакларини ривожлантириш, “яшил” кун тартибини илгари суриш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлаш, таълим дастурларини кенгайтириш, Афғонистондаги вазиятнинг тинч йўл билан ҳал этилишига кўмаклашиш каби бутун минтақа ривожи учун стратегик аҳамиятга эга устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилди.
Учрашув якунида минтақа мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги ўзаро англашувни янада чуқурлаштириш ва амалий шерикликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди.