https://sputniknews.uz/20230920/mariupol-katyusha-video-39147871.html
Мариуполда янграган “Катюша” 110 миллион мартадан зиёд томоша қилинди – видео
Мариуполда янграган “Катюша” 110 миллион мартадан зиёд томоша қилинди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Хитойлик қўшиқчи Ван Фан қайта тикланаётган Мариуполь театрида ижро этган афсонавий “Катюша” қўшиғи халқаро шов-шувга сабаб бўлди. Бу видео интернетда 110 миллион мартадан ортиқ кўрилгани, дунёнинг етакчи ОАВлари бу ҳақда ёзгани ва Украина ТИВ баёноти бунга яққол далил.
2023-09-20T18:41+0500
2023-09-20T18:41+0500
2023-09-20T18:41+0500
дунёда
дунё янгиликлари
мариупол
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/14/39146537_0:43:636:401_1920x0_80_0_0_0b74d4881c60600440beba8d0f3cbf45.png
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Павел Котов. Ван Фан сентябрь бошида “Россия сегодня” медиагуруҳининг “Украина.ру” нашри хитойлик блогерлар учун ташкил этган сафар чоғида Россияда бўлди. Мариуполда хитойлик қўшиқчи “Катюша” қўшиғини куйлади ва бу билан ижтимоий тармоқлар ва ОАВда катта шов-шувни келтириб чиқарди.Бу қўшиқ ижро этилгани ҳақидаги хабарни дунёнинг кўплаб йирик ОАВлари, хусусан, Британиянинг “The Economist”, “The Telegraph” ва BBC, Американинг CNN ва “The New York Post” ҳамда бошқа қатор Ғарб нашрларини ёзишди.Украинада ҳам буни эътибордан четда қолдиришмади. Масалан, мамлакат ТИВ расмий вакили Олег Николенко ижтимоий тармоғида Хитой фуқароларининг ДХРга келишини қоралашини ёзди.“Украина Хитойнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ва Хитой томонидан Хитой фуқароларининг Мариуполга ташрифи мақсади ва уларнинг вақтинча босиб олинган Украина шаҳрига келиб қолиши йўллари борасида тушунтириш кутиб қолади”, - дея ёзди у.Украиналик дипломат барча Хитой делегацияси аъзоларига Украинага кириш тақиқланишини ҳам маълум қилди.Украина интернет тармоғида Ван Фан видеоси 500 минг мартадан зиёд кўрилган. Мариуполда жаранг сочган қўшиқ видеоси Россия ва Хитойда мос равишда 6 миллион ва 100 миллион марта томоша қилинган.Украина томонининг норозиликларига тўхталадиган бўлсак, “Украина.ру” томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ван Фаннинг ўзи бу борада фикр билдирди.ДХРда Хитой делегацияси Донецк Халқ Республикаси раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Денис Пушилин билан учрашди. Хитой вакиллари Қримда ҳам бўлиб, минтақа раҳбари Сергей Аксёнов билан суҳбатлашишди.Блогерлар “Украина.ру” нашрига бу сафарни ташкил этгани учун миннатдорлик билдиришди.
мариупол
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/14/39146537_179:90:459:300_1920x0_80_0_0_736aec61afc597e290bd80475eb40e46.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитойлик қўшиқчи ван фан мариуполь катюша қўшиғи
хитойлик қўшиқчи ван фан мариуполь катюша қўшиғи
Мариуполда янграган “Катюша” 110 миллион мартадан зиёд томоша қилинди – видео
Хитойлик қўшиқчи Ван Фан қайта тикланаётган Мариуполь театрида ижро этган афсонавий “Катюша” қўшиғи халқаро шов-шувга сабаб бўлди. Бу видео интернетда 110 миллион мартадан ортиқ кўрилгани, дунёнинг етакчи ОАВлари бу ҳақда ёзгани ва Украина ТИВ баёноти бунга яққол далил.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Павел Котов. Ван Фан сентябрь бошида “Россия сегодня” медиагуруҳининг
“Украина.ру” нашри хитойлик блогерлар учун ташкил этган сафар чоғида Россияда бўлди. Мариуполда хитойлик қўшиқчи “Катюша” қўшиғини куйлади ва бу билан ижтимоий тармоқлар ва ОАВда катта шов-шувни келтириб чиқарди.
“Хитой халқ озодлик армияси аскарлари Москвада Қизил майдондаги парадда ижро этган “Катюша” қўшиғи” бизнинг мамлакатда фашистларга қарши энг яхши қўшиқлар ўнталигига кирди ва ҳозиргача Хитой халқини илҳомлантиради”, - дея тушунтирди Ван Фан ўз танловини.
Бу қўшиқ ижро этилгани ҳақидаги хабарни дунёнинг кўплаб йирик ОАВлари, хусусан, Британиянинг “The Economist”, “The Telegraph” ва BBC, Американинг CNN ва “The New York Post” ҳамда бошқа қатор Ғарб нашрларини ёзишди.
Украинада ҳам буни эътибордан четда қолдиришмади. Масалан, мамлакат ТИВ расмий вакили Олег Николенко ижтимоий тармоғида Хитой фуқароларининг ДХРга келишини қоралашини ёзди.
“Украина Хитойнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ва Хитой томонидан Хитой фуқароларининг Мариуполга ташрифи мақсади ва уларнинг вақтинча босиб олинган Украина шаҳрига келиб қолиши йўллари борасида тушунтириш кутиб қолади”, - дея ёзди у.
Украиналик дипломат барча Хитой делегацияси аъзоларига Украинага кириш тақиқланишини ҳам маълум қилди.
Украина интернет тармоғида Ван Фан видеоси 500 минг мартадан зиёд кўрилган. Мариуполда жаранг сочган қўшиқ видеоси Россия ва Хитойда мос равишда 6 миллион ва 100 миллион марта томоша қилинган.
Украина томонининг норозиликларига тўхталадиган бўлсак,
“Украина.ру” томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ван Фаннинг ўзи бу борада фикр билдирди.
“Хитой қонунига кўра бўлиб турган мамлакат қонунларини ҳурмат қилмоқ даркор. Агар бизда Россия визаси бўлса, биз унинг ҳар бир минтақасига боришимиз мумкин. Агар Украинанинг саволлари бўлса, у буни Россия ҳукумати билан ойдинлаштириб олиши мумкин. Тайванга бораётган украинларнинг Хитой визаси йўқ эди”, - деди у.
ДХРда Хитой делегацияси Донецк Халқ Республикаси раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Денис Пушилин билан учрашди. Хитой вакиллари Қримда ҳам бўлиб, минтақа раҳбари Сергей Аксёнов билан суҳбатлашишди.
Блогерлар “Украина.ру” нашрига бу сафарни ташкил этгани учун миннатдорлик билдиришди.