https://sputniknews.uz/20230920/karate-hamma-uchun-dasturi-39131271.html
“Каратэ ҳамма учун” дастури ишлаб чиқилади
“Каратэ ҳамма учун” дастури ишлаб чиқилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларнинг каратэ билан шуғулланишлари учун ҳудудларда “Каратэ ҳамма учун” дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
2023-09-20T13:41+0500
2023-09-20T13:41+0500
2023-09-20T13:46+0500
спорт
каратэ
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/11/30804145_0:96:1080:704_1920x0_80_0_0_3ffbc31d0fc5767ab3f13b8add73e21e.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламлари, жумладан, имконияти чекланган шахсларнинг каратэ билан шуғулланишлари учун ҳудудларда “Каратэ ҳамма учун” дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бу Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйган президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳужжат билан каратэ (WKF) спорт турини янада оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, ушбу спорт тури бўйича замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда миллий терма жамоаларнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсад қилинган.Мактабгача ёшдаги болаларда каратэнинг “Ката” йўналишига қизиқиш уйғотиш орқали нафас олиш, хотира ва концентрацияни сақлаш, вестибуляр аппаратни чиниқтириш каби соғломлаштириш ишлари олиб борилади.Шунингдек, истиқболда мактабгача таълим муассасаларида “kids karate” лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган.Зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлган умумий ўрта таълим мактабларида каратэ бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секциялари ташкил этилади.
https://sputniknews.uz/20230225/ozbekiston-karate-turnir-32509129.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/11/30804145_77:34:990:719_1920x0_80_0_0_24dd864712912f0a55f5dabe8fffe5f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
каратэ ҳамма учун дастури ўзбекистон
каратэ ҳамма учун дастури ўзбекистон
“Каратэ ҳамма учун” дастури ишлаб чиқилади
13:41 20.09.2023 (янгиланди: 13:46 20.09.2023) 2023–2026 йилларда каратэни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламлари, жумладан, имконияти чекланган шахсларнинг каратэ билан шуғулланишлари учун ҳудудларда “Каратэ ҳамма учун” дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бу Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйган президент қарори лойиҳасида
кўзда тутилган. Ҳужжат билан каратэ (WKF) спорт турини янада оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, ушбу спорт тури бўйича замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда миллий терма жамоаларнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсад қилинган.
Мактабгача ёшдаги болаларда каратэнинг “Ката” йўналишига қизиқиш уйғотиш орқали нафас олиш, хотира ва концентрацияни сақлаш, вестибуляр аппаратни чиниқтириш каби соғломлаштириш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, истиқболда мактабгача таълим муассасаларида “kids karate” лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган.
Зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлган умумий ўрта таълим мактабларида каратэ бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секциялари ташкил этилади.