https://sputniknews.uz/20230920/janubiy-koreya-ozbekistonlik-yongin-ayol-39127684.html
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак ёнғин ичида қолиб кетган аёлни қутқарди
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак ёнғин ичида қолиб кетган аёлни қутқарди
Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Кореянинг Янгсан шаҳрида 40 ёшли ўзбекистонлик эркак ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ёнғин ичида қолиб кетган 69 ёшли аёлни қутқарди. Кекса эр-хотин томонидан бошқариладиган кафеда соат 18:44 атрофида ёнғин келиб чиққан. Портлаш овози, ойналар синиши ва алангани кўрган одамлардан бири ёнғин-қутқарув рақамига қўнғироқ қилган.
2023-09-20T11:36+0500
2023-09-20T11:36+0500
2023-09-20T11:36+0500
жамият
ўзбекистон
жанубий корея
ёнғин
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/14/39127191_0:171:1280:891_1920x0_80_0_0_b4c2857392bf24f797ce6668f17ba042.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Жанубий Кореянинг Янгсан шаҳрида 40 ёшли ўзбекистонлик эркак ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ёнғин ичида қолиб кетган 69 ёшли аёлни қутқарди. Бу ҳақда “The Korean Herald” нашри хабар бермоқда.Жанубий Кёнсан вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, кекса эр-хотиннинг кафесида соат 18:44 атрофида ёнғин келиб чиққан. Портлаш овози, ойналар синиши ва алангани кўрган одамлардан бири ёнғин-қутқарув рақамига қўнғироқ қилган.Ёнғин тезда ва кутилмаганда ёйилиб кетгани сабабли аёл ресторанда ичида қолиб кетган. Ўт ўчириш бўлими маълумотларига кўра, у куйган ва жойида йиқилиб, оғир аҳволда қолган.Аёлнинг 70 ёшли турмуш ўртоғи эса ёнғин бошланишидан олдин ресторанни тарк этишга улгурган ва кучли ёнғин туфайли қайтиб кира олмаган. Шу пайтда қўшни хонадонда яшовчи 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси ёнғин ичига кириб, аёлни ёнғиндан олиб чиққан.Айни пайтда аёл бутун танасининг иккинчи даражали куйиш жароҳати билан касалхонада даволанмоқда, унинг эри ҳам ёнғинда олган жароҳатлари туфайли муолажа олмоқда. Уни қутқарган ўзбекистонлик эркак шиша синишидан енгил тан жароҳати олган. Унга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.Ёнғин оқибатида бутун ресторан ва яқин атрофдаги автомобилларга зарар етган. У соат 19:11 да тўлиқ ўчирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин зарари 80 миллион вонга (60 419 доллар) баҳоланмоқда.Ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/14/39127191_85:156:1095:913_1920x0_80_0_0_97809ed4e15a60cdb7a9182981a83fc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жанубий кореяда ўзбекистонлик эркак ёнғин
жанубий кореяда ўзбекистонлик эркак ёнғин
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак ёнғин ичида қолиб кетган аёлни қутқарди
Янгсан шаҳрида 40 ёшли ўзбекистонлик эркак кучли ёнғин ичида қолган кекса аёл ҳаётини сақлаб қолди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Жанубий Кореянинг Янгсан шаҳрида 40 ёшли ўзбекистонлик эркак ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ёнғин ичида қолиб кетган 69 ёшли аёлни қутқарди. Бу ҳақда “The Korean Herald” нашри
хабар бермоқда. Жанубий Кёнсан вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, кекса эр-хотиннинг кафесида соат 18:44 атрофида ёнғин келиб чиққан. Портлаш овози, ойналар синиши ва алангани кўрган одамлардан бири ёнғин-қутқарув рақамига қўнғироқ қилган.
Ёнғин тезда ва кутилмаганда ёйилиб кетгани сабабли аёл ресторанда ичида қолиб кетган. Ўт ўчириш бўлими маълумотларига кўра, у куйган ва жойида йиқилиб, оғир аҳволда қолган.
Аёлнинг 70 ёшли турмуш ўртоғи эса ёнғин бошланишидан олдин ресторанни тарк этишга улгурган ва кучли ёнғин туфайли қайтиб кира олмаган. Шу пайтда қўшни хонадонда яшовчи 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси ёнғин ичига кириб, аёлни ёнғиндан олиб чиққан.
Айни пайтда аёл бутун танасининг иккинчи даражали куйиш жароҳати билан касалхонада даволанмоқда, унинг эри ҳам ёнғинда олган жароҳатлари туфайли муолажа олмоқда. Уни қутқарган ўзбекистонлик эркак шиша синишидан енгил тан жароҳати олган. Унга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ёнғин оқибатида бутун ресторан ва яқин атрофдаги автомобилларга зарар етган. У соат 19:11 да тўлиқ ўчирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин зарари 80 миллион вонга (60 419 доллар) баҳоланмоқда.
Ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганмоқда.