https://sputniknews.uz/20230920/abdurauf-fitrat-biografiya-39134294.html
Абдурауф Фитрат — биография
Абдурауф Фитрат — биография
Sputnik Ўзбекистон
Абдурауф Фитрат 1886 йили Бухорода зиёли оиласида туғилган. У Туркиядаги таҳсили даврида ўзига Фитрат (зукко, доно, билимдон) деб тахаллус олди. Фитрат йирик олим, адабиётшунос сифатида ҳам бир қанча асарлар яратди. Жумладан, “Адабиёт қоидалари”, “Эски ўзбек адабиёти намуналари”, “Аруз ҳақида” каби илмий кузатувлари ўзбек адабиётшунослик фанининг шаклланишида муҳим рол ўйнади.
2023-09-20T18:10+0500
2023-09-20T18:10+0500
2023-09-20T18:10+0500
биография
абдурауф фитрат
шоир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/14/39136323_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_84e878a22b9f6f5c760be3986fb76993.png
БолалигиАбдурауф Фитрат 1886 йили Бухорода зиёли оиласида туғилган. Дастлабки таълимни Бухоро, Истамбул мадрасалари ва дорилфунунларида олди. У араб, форс, турк тилларини мукаммал билганлиги туфайли Шарқнинг буюк алломалари ижодини яхши ўзлаштирди.Адибнинг отаси савдо ишлари билан шуғулланган бўлиб, 1918 йилгача Қашқарда туриб қолган. У асосан, онаси Мустафо биби (Бибижон) тарбиясида бўлиб, у туфайли Бедил, Навоий, Фузулий, Зебунисо, Увайсий каби улкан шоирларнинг ғазалларидан хабардор бўлди.ФаолиятиФитрат 1909 йили Туркияга ўқишга бориб, 1913 йилгача Истамбул дорилфунунида таҳсил кўрди. Туркияда ташкил топган “Бухоро таълими маорифи” уюшмасида фаоллик кўрсатди. Унинг илк тўплами 1911 йилда “Сайҳа” (“Чорлов”) номи билан чоп этилди. “Сайёҳи ҳинди”, “Мунозара” каби асарлари ҳам шу йилларда Туркияда нашр этилди.1909-1913 йилларда Туркия дорилфунунида ўқиётганида жадидчилик ғоялари билан танишиб, шу ғоялар билан суғорилган асарлар ёзди. У Туркиядаги таҳсили даврида ўзига Фитрат (зукко, доно, билимдон) деб тахаллус олди.Фитрат 1917 йили февраль инқилобидан кейин “Ҳуррият” газетасини ташкил этди, унда халқни истиқлол учун курашга даъват этувчи шеър ва мақолаларини эълон қилди. Унинг “Ҳуррият” газетасида босилган “Юрт қайғуси” номли шеър ва сочмаларида Туркистоннинг ҳурлиги учун курашга бел боғлаган лирик қахрамоннинг “Мен сен учун туғилдим, сен учун яшарман, сенинг учун ўларман, эй туркнинг муқаддас ўчоғи!” деган даъвати баралла эшитилади. Унинг “Қон”, “Бегижон”, “Темур сағанаси”, “Ўғизғон”, “Або Муслим”, “Ҳинд ихтилочилари”, “Чин севиш” каби драмаларида миллий мустақиллик учун кураш мавзуи табиий ифодасини топди. 1922 йили нашр этилган “Ўзбек ёш шоирлари” тўпламида Чўлпон, Элбек шеърлари билан бирга Фитратнинг шеърий асарлари ҳам илк бор ўзбек ўқувчисига ҳавола этилди. У мазкур тўпламга кирган “Миррих юлдузига”, “Беҳбудийнинг сағанасини излаб”, “Шарқ”, “Шоир” каби шеърларида миллатпарвар ва ватанпарварлик позициясига қатъий турганини яна бир бор намойиш этади....Биласанми, шоир ишқнинг энг нозли,Эрка, инжиқ ёвдусидир, туролмас –Маъшуқидан кўрмаганча кулушли,Марҳаматли, чин сезгули бир кўмак,Мана шудир унинг учун бор тилак.ШоирТабиатдан сирли, теран маънолар,Тириклик-чун очиқ, тўғри, чин йўлларИзлар, топар, ўзи учун сақламасУнларни,Ёз гулининг япроғидан тўқулғонСўзлар билан ўраб бизга топшурар.Шоир ижоди ва дунёқарашидаги ана шу ҳол кейин ҳам сусаймай, у “Абулфайзхон”, “Арслон” ва “Восеъ қўзғолони”, “Шайтоннинг тангрига исёни” каби драмаларини яратди. Унинг “Қиёмат” каби ҳикояларида диний фанатизм ижтимоий тараққиётга тўсиқ бўлган куч сифатида фош этилади.Фитрат йирик олим, адабиётшунос сифатида ҳам бир қанча асарлар яратди. Жумладан, “Адабиёт қоидалари”, “Эски ўзбек адабиёти намуналари”, “Аруз ҳақида” каби илмий кузатувлари ўзбек адабиётшунослик фанининг шаклланишида муҳим рол ўйнади. Шунингдек, унинг Умар Хайём, Фирдавсий, Навоий, Бедил ҳақидаги тадқиқотлари адабиёт тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат этди.У Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний каби ўндан ортиқ мумтоз адабиёт вакиллари ҳақида ҳам мақолалар ёзди.Фитрат айни пайтда ташкилотчилик фаолияти билан ҳам шуғулланиб, 1921-1923 йилларда Бухоро Халқ Жумҳуриятида маориф халқ нозири бўлиб хизмат қилган. 1923-1924 йилларда эса фрунзечилар томонидан қувғин қилинган шоир Москвадаги Шарқ тиллари институтида илмий фаолият билан шуғулланди.Фитрат 1921 йилда Шарқ мусиқа мактабини ташкил этган. Мактабга мумтоз мусиқа билимдонлари билан бирга В. А. Успенский сингари мусиқашуносларни ҳам таклиф этган. Шунингдек, у "Шашмақом" куйларини тўплаш ва нотага ёзиб олиш ишларига ҳам раҳбарлик қилди. Унинг ташаббуси билан Бухоро Шашмақоми Успенский томонидан илк бор нотага олиниб нашр этилди. Фитратнинг ўзбек тили грамматикасига оид дарсликлари 1925-1930 йилларда беш марта чоп этилган. Тилшунослик ва адабиётшунослик бўйича олиб борган тадқиқотлари учун Фитратга ўзбек олимлари орасида биринчилардан бўлиб профессор унвони берилди.Фитрат 1938 йил 4 октябрда Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари ёзувчилар билан бирга отиб ташланди.1991 йил 25 сентябрда Фитрат ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун Алишер Навоий номидаги Республика Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/14/39136323_303:60:1663:1080_1920x0_80_0_0_219cd485d2ab2735c698c6d440145b30.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абдурауф абдураҳим ўғли фитрат хаёти ва ижоди асарлари маълумот сузининг маъноси қон,бегижон темур сағанаси “ҳинд ихтилочилари реферат иншо курс иши abdurauf fitrat fitrat manosi asarlari hayoti va ijodi sherlari ht
абдурауф абдураҳим ўғли фитрат хаёти ва ижоди асарлари маълумот сузининг маъноси қон,бегижон темур сағанаси “ҳинд ихтилочилари реферат иншо курс иши abdurauf fitrat fitrat manosi asarlari hayoti va ijodi sherlari ht
Абдурауф Фитрат — биография
Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат ўзбек маданияти тарихига шоир ва носир, драматург ва публицист, тилшунос ва адабиётшунос, тарихчи ва файласуф, санъатшунос ва жамоат арбоби сифатида кирди.
Абдурауф Фитрат 1886 йили Бухорода зиёли оиласида туғилган. Дастлабки таълимни Бухоро, Истамбул мадрасалари ва дорилфунунларида олди. У араб, форс, турк тилларини мукаммал билганлиги туфайли Шарқнинг буюк алломалари ижодини яхши ўзлаштирди.
Адибнинг отаси савдо ишлари билан шуғулланган бўлиб, 1918 йилгача Қашқарда туриб қолган. У асосан, онаси Мустафо биби (Бибижон) тарбиясида бўлиб, у туфайли Бедил, Навоий, Фузулий, Зебунисо, Увайсий каби улкан шоирларнинг ғазалларидан хабардор бўлди.
Фитрат 1909 йили Туркияга ўқишга бориб, 1913 йилгача Истамбул дорилфунунида таҳсил кўрди. Туркияда ташкил топган “Бухоро таълими маорифи” уюшмасида фаоллик кўрсатди. Унинг илк тўплами 1911 йилда “Сайҳа” (“Чорлов”) номи билан чоп этилди. “Сайёҳи ҳинди”, “Мунозара” каби асарлари ҳам шу йилларда Туркияда нашр этилди.
1909-1913 йилларда Туркия дорилфунунида ўқиётганида жадидчилик ғоялари билан танишиб, шу ғоялар билан суғорилган асарлар ёзди. У Туркиядаги таҳсили даврида ўзига Фитрат (зукко, доно, билимдон) деб тахаллус олди.
Фитрат 1917 йили февраль инқилобидан кейин “Ҳуррият” газетасини ташкил этди, унда халқни истиқлол учун курашга даъват этувчи шеър ва мақолаларини эълон қилди. Унинг “Ҳуррият” газетасида босилган “Юрт қайғуси” номли шеър ва сочмаларида Туркистоннинг ҳурлиги учун курашга бел боғлаган лирик қахрамоннинг “Мен сен учун туғилдим, сен учун яшарман, сенинг учун ўларман, эй туркнинг муқаддас ўчоғи!” деган даъвати баралла эшитилади. Унинг “Қон”, “Бегижон”, “Темур сағанаси”, “Ўғизғон”, “Або Муслим”, “Ҳинд ихтилочилари”, “Чин севиш” каби драмаларида миллий мустақиллик учун кураш мавзуи табиий ифодасини топди.
1922 йили нашр этилган “Ўзбек ёш шоирлари” тўпламида Чўлпон, Элбек шеърлари билан бирга Фитратнинг шеърий асарлари ҳам илк бор ўзбек ўқувчисига ҳавола этилди. У мазкур тўпламга кирган “Миррих юлдузига”, “Беҳбудийнинг сағанасини излаб”, “Шарқ”, “Шоир” каби шеърларида миллатпарвар ва ватанпарварлик позициясига қатъий турганини яна бир бор намойиш этади.
...Биласанми, шоир ишқнинг энг нозли,
Эрка, инжиқ ёвдусидир, туролмас –
Маъшуқидан кўрмаганча кулушли,
Марҳаматли, чин сезгули бир кўмак,
Мана шудир унинг учун бор тилак.
Табиатдан сирли, теран маънолар,
Тириклик-чун очиқ, тўғри, чин йўллар
Излар, топар, ўзи учун сақламас
Ёз гулининг япроғидан тўқулғон
Сўзлар билан ўраб бизга топшурар.
Шоир ижоди ва дунёқарашидаги ана шу ҳол кейин ҳам сусаймай, у “Абулфайзхон”, “Арслон” ва “Восеъ қўзғолони”, “Шайтоннинг тангрига исёни” каби драмаларини яратди. Унинг “Қиёмат” каби ҳикояларида диний фанатизм ижтимоий тараққиётга тўсиқ бўлган куч сифатида фош этилади.
Фитрат йирик олим, адабиётшунос сифатида ҳам бир қанча асарлар яратди. Жумладан, “Адабиёт қоидалари”, “Эски ўзбек адабиёти намуналари”, “Аруз ҳақида” каби илмий кузатувлари ўзбек адабиётшунослик фанининг шаклланишида муҳим рол ўйнади. Шунингдек, унинг Умар Хайём, Фирдавсий, Навоий, Бедил ҳақидаги тадқиқотлари адабиёт тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат этди.
У Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний каби ўндан ортиқ мумтоз адабиёт вакиллари ҳақида ҳам мақолалар ёзди.
Фитрат айни пайтда ташкилотчилик фаолияти билан ҳам шуғулланиб, 1921-1923 йилларда Бухоро Халқ Жумҳуриятида маориф халқ нозири бўлиб хизмат қилган. 1923-1924 йилларда эса фрунзечилар томонидан қувғин қилинган шоир Москвадаги Шарқ тиллари институтида илмий фаолият билан шуғулланди.
Фитрат 1921 йилда Шарқ мусиқа мактабини ташкил этган. Мактабга мумтоз мусиқа билимдонлари билан бирга В. А. Успенский сингари мусиқашуносларни ҳам таклиф этган. Шунингдек, у "Шашмақом" куйларини тўплаш ва нотага ёзиб олиш ишларига ҳам раҳбарлик қилди. Унинг ташаббуси билан Бухоро Шашмақоми Успенский томонидан илк бор нотага олиниб нашр этилди.
Фитратнинг ўзбек тили грамматикасига оид дарсликлари 1925-1930 йилларда беш марта чоп этилган. Тилшунослик ва адабиётшунослик бўйича олиб борган тадқиқотлари учун Фитратга ўзбек олимлари орасида биринчилардан бўлиб профессор унвони берилди.
Фитрат 1938 йил 4 октябрда Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари ёзувчилар билан бирга отиб ташланди.
1991 йил 25 сентябрда Фитрат ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун Алишер Навоий номидаги Республика Давлат мукофоти билан тақдирланди.