Туркиядаги зилзилада жабр кўрган ёши улуғ инсонлар Тошкентга келди

© Хокимият города ТашкентаТуркиядаги зилзилада жабр кўрган ёши улуғ инсонлар Тошкентга келди
Туркиядаги зилзилада жабр кўрган ёши улуғ инсонлар Тошкентга келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, саёҳат давомида туркиялик меҳмонлар Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Урганч каби қатор шаҳарларга ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Кеча, 18 сентябрь куни Тошкентга Туркияда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрган бир гуруҳ ёши улуғ инсонлар ташриф буюрди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Уларни “Тошкент” халқаро аэропортида “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари С. Усмонов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф. Давруков, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Р. Калонов ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди.
Ташриф доирасида меҳмонлар билан Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси С. Турдиев учрашув ўтказди. Учрашувда меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
Таъкидланишича, саёҳат давомида туркиялик меҳмонлар Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Урганч каби қатор шаҳарларга ташриф буюради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар тўққиз соатлик интервал билан содир бўлди. Ер силкинишлари мамлакатнинг 11 вилояти ва қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилди. Туркия расмийлари зилзилани “аср фалокати” деб атади.
Янгиликлар лентаси
0