Бугун Тошкентда электр вақтинча ўчирилади — вақт ва манзиллар

© АО "Региональные электрические сети"Тошкентнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкентнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг Учтепа ва Миробод туманларидаги айрим кўчаларда соат 09:00дан электр таъминоти вақтинча бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Учтепа ва Миробод туманларидаги айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Учтепа тумани - "А.Қодирий" ва "Кўкча Оқтепа" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Миробод тумани - "Ойбек" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0