ОЧЛ: “Пахтакор”-“Ал-Айн” ўйини қаерда ўтказилади?

© FC PAKHTAKOR"Пахтакор"
Пахтакор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00 да бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистоннинг "Пахтакор" футбол клуби Чемпионлар Лигаси 1-турида БААнинг "Ал-Айн" жамоасини қабул қилади. Бу ҳақда "Пахтакор" футбол клуби Telegram каналида хабар берилди.
Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00 да бўлиб ўтади.
"Пахтакор" ва "Ал-Айн" ўйинидаги қизиқарли вазиятлар ва голлар видеосини Sputnik Telegram каналида кузатиб боринг
"Шерлар" ушбу жамоага қарши 4 марта тўқнаш келган. 2010 йил Ал Айнда 1:0, Тошкентда 3:2 ҳисобида ғалабага эришилган. 2015 йил эса Тошкентда рақиб 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, меҳмонда 1:1 натижаси қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0