Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси махсус мукофот билан тақдирланди

© Foto : ИА "Дунё"Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси “Маданият, хилма-хиллик ва таълим соҳалари ривожига қўшган ҳиссаси учун” махсус мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси “Маданият, хилма-хиллик ва таълим соҳалари ривожига қўшган ҳиссаси учун” махсус мукофоти билан тақдирланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, шу кунларда Меҳмонхона бошқаруви халқаро институти билан Самарқанд шаҳрида қўшма лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Меҳмонхона бошқаруви халқаро институти ва Халқаро меҳмондўстлик кенгаши томонидан таъсис этилган “Маданият, хилма-хиллик ва таълим соҳалари ривожига қўшган ҳиссаси учун” махсус мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Анъанага кўра, Ҳиндистонда ҳар йили сентябрь ойида нишонланадиган Ўқитувчилар куни муносабати билан ташкил этиладиган расмий маросимда ушбу халқаро мукофот ўз эгаларига топширилади.
Тадбирда Ҳиндистон билан таълим соҳасидаги самарали муносабатларга эътибор қаратилди. Бугун Ўзбекистонда ушбу мамлакатнинг Амити ва Шарда университетлари, “Самбрам” ахборот технологиялари институти ва Ачарья институтлар гуруҳи кампуслари муваффақиятли фаолият юритаётгани таъкидланди.
Таъкидланишича, шу кунларда Меҳмонхона бошқаруви халқаро институти билан Самарқанд шаҳрида қўшма лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.
“Биз келаси ойда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 25-сессияси кунлари ушбу қадимий шаҳарга қиладиган сафаримизни интиқлик билан кутаяпмиз. Ўзбекистон ёшларига меҳмондўстлик соҳасида замонавий таълим олиш имкониятини тақдим этиш ниятидамиз”, - дейди Меҳмонхона бошқаруви халқаро институтининг Деҳли бўлинмаси директори Абдулла Аҳмад.
Тадбир якунлангач, элчихона вакиллари Меҳмонхона бошқаруви халқаро институтининг янгиликлар теледастурига Ўзбекистон ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёни ҳақида сўзлаб берди.
Янгиликлар лентаси
0