https://sputniknews.uz/20230919/kuz-quyosh-faol-oshish-39088995.html
Кузда қуёш фаоллиги ошиши кутилмоқда
Кузда қуёш фаоллиги ошиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ёзда кузатилган қуёш фаоллигидаги танаффус узоқ давом этмайди. Келгуси ойларда фаоллик ўсиш босқичига қайтади.
2023-09-19T13:31+0500
2023-09-19T13:31+0500
2023-09-19T13:31+0500
дунёда
қуёш, ой, космос
магнит бўрони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/05/14912401_0:36:2792:1607_1920x0_80_0_0_1140d994a9972a3de6389370157cb98a.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Кузда қуёш фаоллиги ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.Қайд этилишича, ёзда кузатилган қуёш фаоллигидаги танаффус узоқ давом этмайди. Келгуси ойларда фаоллик ўсиш босқичига қайтади.Баҳорнинг март ва апрель ойларида геомагнит фаолликнинг оралиқ максимал даражасига эришилди. Жумладан, 23-24 апрель кунлари G4 даражасидаги магнит бўрони юз берди, бу 2017 йилнинг кузидан бери энг юқориси бўлди.Айтилишича, баҳорда қуёш фаоллигининг чўққисидан ўтилди. Энди эса пасайиш даври кузатилади деган фикр нотўғри бўлиши мумкин.Моделларнинг аксарияти, ҳатто сўнгги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда 2024 йил учун (ва баъзилари 2025 йил учун) Қуёш фаоллигининг максималини прогноз қилмоқда.Шунингдек, ёзда ташқи тинчликка қарамай, циклнинг ўсиши нафақат давом этди, балки 20 йил ичида магнит бўронлари сони бўйича максималга етди. Бу тахминан 300 йил давомида қуёш цикллари ичида ўлчанган мавсумий энг машҳур индексдир.Сўнгги икки ҳафта ичида чақнашлар сони ортиб бормоқда. Сентябрь ойининг иккинчи ҳафтасида эса биринчи ҳафтага нисбатан тахминан 2 баравар кўп бўлган. Шунингдек, ойнинг биринчи ярмида иккита магнит бўрони қайд этилган, учинчиси эса бугун (19 сентябрь) бўлиши башорат қилинмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/05/14912401_120:0:2656:1902_1920x0_80_0_0_dec858f01835f27b802903c3f3a15404.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёз қуёш фаоллик россия қуёш астрономияси лабораторияси магнит бўронлар
ёз қуёш фаоллик россия қуёш астрономияси лабораторияси магнит бўронлар
Кузда қуёш фаоллиги ошиши кутилмоқда
Ёзда кузатилган қуёш фаоллигидаги танаффус узоқ давом этмайди. Келгуси ойларда фаоллик ўсиш босқичига қайтади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Кузда қуёш фаоллиги ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Қуёш астрономияси лабораторияси
хабар берди. Қайд этилишича, ёзда кузатилган қуёш фаоллигидаги танаффус узоқ давом этмайди. Келгуси ойларда фаоллик ўсиш босқичига қайтади.
Баҳорнинг март ва апрель ойларида геомагнит фаолликнинг оралиқ максимал даражасига эришилди. Жумладан, 23-24 апрель кунлари G4 даражасидаги магнит бўрони юз берди, бу 2017 йилнинг кузидан бери энг юқориси бўлди.
“Май ойидан бошлаб магнит бўронлари ҳақидаги хабарлар пасайишни бошлади ва бутун ёз даврида, июндан августгача Ерда фақат 3 та магнит бўрони қайд этилди. Шу билан бирга, 5 августда кузатилган энг юқориси бу йил куч жиҳатидан атиги 6-ўринни эгаллади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, баҳорда қуёш фаоллигининг чўққисидан ўтилди. Энди эса пасайиш даври кузатилади деган фикр нотўғри бўлиши мумкин.
Моделларнинг аксарияти, ҳатто сўнгги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда 2024 йил учун (ва баъзилари 2025 йил учун) Қуёш фаоллигининг максималини прогноз қилмоқда.
Шунингдек, ёзда ташқи тинчликка қарамай, циклнинг ўсиши нафақат давом этди, балки 20 йил ичида магнит бўронлари сони бўйича максималга етди. Бу тахминан 300 йил давомида қуёш цикллари ичида ўлчанган мавсумий энг машҳур индексдир.
"Қуёш максималининг яқинлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ёзги тинчлик яна уч куз ойини давом этиши эҳтимоли ҳозирча жуда паст кўринади. Куз-қиш даври учун чақнашлар сони ва шунга мос равишда геомагнит бўронлар сонининг кўпайиши билан Қуёшнинг ўсиш босқичига қайтиши прогноз қилинмоқда", — дейилади хабарда.
Сўнгги икки ҳафта ичида чақнашлар сони ортиб бормоқда. Сентябрь ойининг иккинчи ҳафтасида эса биринчи ҳафтага нисбатан тахминан 2 баравар кўп бўлган. Шунингдек, ойнинг биринчи ярмида иккита магнит бўрони қайд этилган, учинчиси эса бугун (19 сентябрь) бўлиши башорат қилинмоқда.