ЕОИИ сохта маҳсулотларга қарши қандай курашмоқда — эксперт
16:52 19.09.2023 (янгиланди: 17:14 19.09.2023)
© Sputnik / Сергей ПятаковПарфюм
© Sputnik / Сергей Пятаков
Oбуна бўлиш
ЕОИИда интеллектуал мулк ҳимояси ва қалбаки маҳсулотларга қарши кураш қандай олиб борилмоқда ва бу соҳада Ўзбекистон билан ҳамкорлик қандай амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Дунёда сохта маҳсулот ва контрафакт товарлардан зарар кўрмаган бирорта ҳам иқтисод йўқ. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари ҳам бундан мустасно эмас, дейди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Тадбиркорликни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Нуржамал Ильясова МИР телеканалига.
"Бугунги кунда ЕОИИ давлатларида энг кўп қалбакилаштирилаётган маҳсулотлар анъанавий равишда – люкс брендлар кийим ва пойабзал. Шунингдек, болалар ўйинчоқлари ва автомобил эҳтиёт қисмлари ҳам қалбакилаштирилади. Бизни энг кўп безовта қиладигани, бу фармацевтика маҳсулотларининг қалбакилаштирилишидир", — дейди Ильясова.
2022 йилда ЕОИИда 6 мингдан ортиқ интеллектуал мулк бузилишига оид жиноятлар аниқланган. Иттифоқ давлатларида қўлга олинган контрафакт маҳсулотлар сони 9 миллион бирликдан ошган.
Айтиш жоизки, Иттфоқнинг турли давлатларида вазият турлича. Уларнинг ҳар бирини алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишни ўрганиш ва таҳлил қилиш керак бўлади. Айнан шу мавзулар Санкт-Петербургда 5-6 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Антиконтрафакт-2023” форумида муҳокама қилинади.
Ильясова айтишига кўра, бугунги кунда ЕИК қалбакилаштирилган маҳсулотларга қарши кураш доирасида ишлар асосан қуйидаги йўналишларда амалга оширилмоқда:
1.
Товар белгилари ва ишлаб чиқариш манзилларини рўйхатга олиш. ЕОИИ доирасида Интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган асосий жараёнлар қаторида товар белгиларини ва ишлаб чиқариш манзилларини рўйхатга олиш ҳудудиий тизимларини ишга туширишни айтиш мумкин. Унинг ёрдамида товарлар хавфсиз ҳаракатланиш тизимни яратиш мумкин ва бир вақтнинг ўзида четдан кириб келаётган қалбаки маҳсулотларни йўлини тўсиш мумкин бўлади.2.
Ягона божхона реестри яратиш. Келажакда ЕОИИ ягона божхона реестри ҳам ишга туширилади. Ҳозир унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқарилмоқда. У тайёр бўлгаиндан сўнг барча давлатлар унга қўшилиши мумкин бўлади.3.
Интеллектуал мулк онлайн қидирув хизматини йўлга қўйиш. Айни дамда ЕОИИда рўйхатдан ўтган барча интеллектуал мулкнинг онлайн қидирув хизматини ишлаб чиқмоқдамиз. Унинг ёрдамида тадбиркорлар янго товар белгиларни рўйхатдан ўтказиши ёки мавжуд белгилардан тижорат мақсадида фойдаланиши мумкин бўлади. 4.
Интеллектуал мулкни ҳимояловчи ЕОИИ шартномаси тайёрлаш. Биз айни дамда Иттифоқ миқёсида интернет тармоғида интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш бўйича шартнома устида фаол ишламоқдамиз. Электрон савдонинг ривожланиши билан бу соҳада қоидабузарликлар сони ҳам кескин ошмоқда. Ушбу мақсадда биз ЕОИИ аъзолари учун янги шартнома тайёрладик. Унда интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилиш ҳолати қайд этилганда, суд томонидан ушбу интернет ресурсни блоклаш, ноқонуний маҳсулотни узатишда иштирок этган алоқа операторлари, провайдерлар учун жавобгарлик чоралари ҳам назарда тутилган.“Антиконтрафакт-2023” ЕОИИ форуми
Санкт-Петербургда 5-6 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Антиконтрафакт-2023” ЕОИИ доирасида сохта маҳсулотларга қарши курашга бағишланган форум бўлиб ўтади. Форум мавзуси “Ҳақиқийлик маданияти, сохта маҳсулотлардан холи ҳаёт”.
Форумда муҳокама қилинадиган асосий мавзулар:
Товарларни маркалаш ва кузатиш;
Интернет ресурсларини блокировка қилишнинг суд ва суддан ташқари механизмлари;
Истеъмолчиларнинг саводхонлигини ошириш;
Россияда жорий этилган “Честний знак” тажрибаси билан батафсил танишиш.
“Антиконтрафакт-2023” форумига нафақат ЕОИИ давлатлари вакиллари, бошқа турли мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, бизнес, ишлаб чиқарувчилар ва интеллектуал мулк эгалари ҳам жалб қилинади.
Форум иштирокчиларига сохта ва қалбакилаштирилган маҳсулотларга қарши кураш мавзусида кўргазма ҳам намойиш қилинади.
Ўзбекистон билан ҳамкорлик
2019 йилда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси Россиянинг Илғор технологияларни ривожлантириш маркази (ЦРПТ) билан республикада айрим товарларни рақамли маркалашни жорий этиш бўйича меморандум имзолаган эди.
2021 йилда Ўзбекистонда Россия технологияси асосида босқичма-босқич маркалаш жорий этилди: аввалига сигареталар ва спиртли ичимликлар, кейин пиво, сўнгра айрим маиший техника, дори-дармон ва бошқа тиббий буюмлар.
2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб ичимлик суви ва алкоголсиз ичимликларни маркалашни йўлга қўйишни режалаштирилган эди, лекин айрим сабабларга кўра 2024 йилга қолдирилди.
Айн дамда Ўзбекистон ва Россия фармацевтика маҳсулотларининг рақамли маркировка кодларини ўзаро тан олиш арафасида турибди. Мамлакатлар технологик жиҳатдан бу жараёнга аллақачон тайёр, фақат маълум бюрократик тартиб-қоидаларни бажариш қолган.