https://sputniknews.uz/20230918/rossiya-ozbekiston-rus-maktablari-39065618.html
Россия Ўзбекистонда рус мактабларини қуришга тайёр – Мишустин
Россия Ўзбекистонда рус мактабларини қуришга тайёр – Мишустин
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонда таълим рус тилида олиб борилувчи бир нечта мактаб барпо этишга тайёр. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида маълум қилди.
2023-09-18T16:49+0500
2023-09-18T16:49+0500
2023-09-18T16:49+0500
сиёсат
ўзбекистон - россия
россия
ўзбекистон
михаил мишустин
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/12/39065799_0:0:2996:1685_1920x0_80_0_0_f2fd65ab7d57afbc3d8b8b2479eec186.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россия Ўзбекистонда таълим рус тилида олиб борилувчи бир нечта мактаб барпо этишга тайёр. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, шунда ўқувчилар Россия маданияти ва анъаналари билан яхшироқ танишишлари мумкин бўлади.Мишустин Москва таълим соҳасидаги кооперацияни ривожлантиришда давом этишини маълум қилди. Унинг маълумотларига кўра, Россия олийгоҳларида таълим олаётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон хорижий давлатлар орасида етакчи ўринда.“60 мингдан зиёд ўзбек талабаларининг қарийб 14 минг нафари давлат стипендиялари ҳисобидан билим олмоқда. Янги ўқув йилида Россия олийгоҳларига Ўзбекистондан ёшларни ҳукумат квотаси билан қабул қилиш 650 тадан 800 кишигача кўпайтирилди”, - деди Россия бош вазири.Унинг таъкидлашича, истиқболда Ўзбекистонда Россия олийгоҳларининг янги филиалларини очиш режалари бор.“Россия ва Ўзбекистон муносабатлари яхши қўшничилик, шерикчилик, иттифоқчилик тамойилларига асосланган. Халқларимизни кўп асрлик умумий тарих боғлаб туради”, - деди Мишустин.
https://sputniknews.uz/20230412/qarshi-rus-tili-markaz-33802144.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/12/39065799_558:92:2952:1888_1920x0_80_0_0_d21c72393399f3735b88ac974503c5b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистонд таълим рус тилида олиб борилувчи мактаб рус мактаблари михаил мишустин
россия ўзбекистонд таълим рус тилида олиб борилувчи мактаб рус мактаблари михаил мишустин
Россия Ўзбекистонда рус мактабларини қуришга тайёр – Мишустин
Россия бош вазирининг сўзларига кўра, истиқболда Ўзбекистонда Россия олийгоҳларининг янги филиалларини очиш режалари ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россия Ўзбекистонда таълим рус тилида олиб борилувчи бир нечта мактаб барпо этишга тайёр. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида
маълум қилди. “Биз Ўзбекистонда таълим рус тилида, Россия дастурлари бўйича олиб бориладиган бир нечта мактаб қуришга тайёрмиз”, - деди Мишустин.
Унинг сўзларига кўра, шунда ўқувчилар Россия маданияти ва анъаналари билан яхшироқ танишишлари мумкин бўлади.
“Ўзбекистон қизиқиш билдирган тақдирда шундай талабномани кўриб чиқамиз”, - дея ваъда берди Россия ҳукумати раҳбари.
Мишустин Москва таълим соҳасидаги кооперацияни ривожлантиришда давом этишини маълум қилди. Унинг маълумотларига кўра, Россия олийгоҳларида таълим олаётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон хорижий давлатлар орасида етакчи ўринда.
“60 мингдан зиёд ўзбек талабаларининг қарийб 14 минг нафари давлат стипендиялари ҳисобидан билим олмоқда. Янги ўқув йилида Россия олийгоҳларига Ўзбекистондан ёшларни ҳукумат квотаси билан қабул қилиш 650 тадан 800 кишигача кўпайтирилди”, - деди Россия бош вазири.
Унинг таъкидлашича, истиқболда Ўзбекистонда Россия олийгоҳларининг янги филиалларини очиш режалари бор.
“Россия ва Ўзбекистон муносабатлари яхши қўшничилик, шерикчилик, иттифоқчилик тамойилларига асосланган. Халқларимизни кўп асрлик умумий тарих боғлаб туради”, - деди Мишустин.