Қуриган Орол денгизи тубида марафон: фото, видео

© МинСпорт УзбекистанаДин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала
Дин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Oбуна бўлиш
"Борса-Келмас" тракти бўйлаб 42 км: америкалик ультрамарафончи жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Орол денгизи фожиасига қаратмоқда
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Спортчи Андрей Куликов ва ультрамарафончи Дин Карнасис Қуриган Орол денгизи туби ва "Барса-Кельмес" дараси бўйлаб деярли 42 км 195 м масофа югуришди. Пойга Орол денгизидан 60 км узоқликда жойлашган қуриб қолган Барса-Келмес трактида бўлиб ўтди.
© МинСпорт УзбекистанаДин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала
Дин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Дин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала
Марафондан кўзланган мақсад жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Орол денгизи экологик фожиасига жалб қилиш, шунингдек, 19–23 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 2023 йилги сессиясида долзарб глобал экологик муаммоларга бағишланган муҳокамаларни қўллаб-қувватлаш ва кучайтиришдан иборат, - дейилади хабарда.
Орол денгизида ўтказилган марафоннинг мақсади минтақадаги экологик вазиятга жаҳаон ҳамжамиятининг эътиборини қаратишдир. Бу йил спорт тадбирига дунёга машҳур америкалик ультрамарафончи Дин Карнасис қўшилди. У марафон оламидаги ютуқлари, жумладан, 2005 йилда уйқусиз 80 соат 44 дақиқада 350 миль (560 км) масофани босиб ўтгани билан машҳур.
Тадбир Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов ва Prorun.uz югуриш мактаби асосчиси Андрей Куликов ташаббуси билан ташкил этилган.
4 соат, 51 дақиқа, 18 сония давом этган марафон натижаларига кўра, Дин Карнасиснинг қадамлари йиғиндиси 43 420, Андрей Куликовники 44 860 бўлиб, жами 88 280 қадамни ташкил этди.
© МинСпорт УзбекистанаДин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала
Дин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Дин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала
Маълумот учун, 2022 йилда Андрей Куликов Орол денгизи туби бўйлаб 42 км 195 м масофани 4 соат 9 дақиқада босиб ўтган эди.
© МинСпорт УзбекистанаДин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала
Дин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Дин Карнасис и Андрей Куликов пробежали марафон по высохшему дну Арала
Янгиликлар лентаси
0