Ўзбекистоннинг еттита ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
© Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати Косонсой туманига сел келди
© Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати
Oбуна бўлиш
20-22 сентябрь кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабаб еттита ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет тегишли огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, 20-22 сентябрь кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли қуйидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади огоҳлантириш хабарида.